Апелсин уруғидан апелсин етиштириш

Апелсин етиштиришни бошлаймиз!!

Кўпчилик инсонлар апелсин дарахтини уй шароитида етиштиришнинг иложи йўқ, иложи бор бўлганда ҳам фақатгина мевасиз танасини ўстириш мумкин деб ўйлашади. 

Бу фикр фақат иродасиз, меҳнатни охиригача етказишга ўрганмаган инсонлардан чиқган ҳолос. Хўш бўлмасам Апелсин уруғидан уй шароитида апелсин етиштириш жараёни қандай амалга оширилишини кўриб чиқамиз.

 

Уй шароитида етиштириш учун керак бўладиган материаллар ва инструментлар:

ü Сувлик апелсин

ü Докадан бўлаклар

ü Бир марталик кичкина(каттасини ҳам зарари йўқ) стаканчалар

ü Махсус Қум(грунт)

ü Иссиқроқ сув

ü Политилен пакет

Энди Апелсин уруғидан уй шароитида апелсин етиштириш жараёнларини кўриб                                        чиқамиз

Цитрус дарахтлари(Цитрус дарахтлари бу доимо яшил бўлиб турувчи дарахтлар)га кўп йоруғлик талаб этилганлиги учун йоруғ хона, кулгили бўлса ҳам меҳр ва этибор талаб этилади

1. Сувлик Апелсинни еб бўлганиздан сўнг)))) апелсиндаги кичкина, нозик ва юпқа(ингичка) уруғларни ташлаб юборсангиз ҳам бўлаверади.

2. Ажратиб олинган уруғларни илдиз чиқариши учун тезкорлик билан нам муҳитга жойлаштириш лозим. Бунинг учун уруғларни дока(марли) бўлагига ўраб, уни намлаб(хўллаб айрим шеваларда:-) ) кичкина ниқобчага(тарелкачага) жойлаштириш лозим.

3. Уруғлар жойлаштирилган ниқобчани яхши ёруғлик тушдиган иссиқ жойга ёки хонага жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Ҳафтасига 3 маротаба дока(марли)нинг намлигини текшириб туриш керак. 

4. Унинг намлиги кетиб қолишига ёки қуриб қолишига йўл қўймаслик лозим. Биринчи илдизлар 4-6 ҳафтадан кейин ёриб чиқа бошлайди. Илдизлар қанча вақтда ёриб чиқиши уруғларга берилган эътибор, шароитдан келиб чиқади.

5. Илдиз чиқганидан кейин уни бирданига экиш тавсия этилмайди. Илдизчалар 1-2см бўлгунига қадар кутиш яхши натижа беради.

6. Илдизларни, дезинфицироваланган стаканчаларга биринчи навбатда тубида дренаж қатлами жойлаштирилган, кейин эса махсус қум(грунт) билан тўлдирилгандан кейин экиш лозим.

7. Экишдан олдин 1.5 см чуқурлик қазиб олиш лозим. Шунингдек, илдизларни кўмиш жараёнида уларга зарар етказмаслик керак..

8. Уруғ экилгандан сўнг у доимий сув сепилишига муҳтож бўлади. Бундан ташқари илдиз экилган идишчани ўсимликлар ёнида қуйилганда у доимий ёруғлик тушадиган лекин қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган жойга жойлаштириш лозим.

9. Биринчи чиқган бир жуфт барглардан сўнг уларга жой етишмаётганлиги кўринса уларни каттароқ ва чуқурроқ бўлган тувакларга жойлаштириш мақсадга мувофиқ.

10 Бу турдаги дарахтни парваришлаш унга домий сув сепиш ҳамда ўз вақтида сув қуйишдан иборат.

11 Бу дарахт қуёш нурларини яхши кўрганлигини эсдан чиқармаслик лозим. Шунинг учун уларни қуёш нурларига вақти вақти билан чўмилтириш лозим.

Кўриб турганингиздек апелсин дарахтини уй-шароитида етиштириш унчалик ҳам муаммоли эмас, айниқса бизнинг қуёошга бой Ўзбекистонимизда! Агар апелсин дарахтига ўз вақтида парваришлаб эътибор қаратиладиган бўлса, дарахт 5-6 йилда ҳосилга киради.


Апелсинларни ўстириш ҳақида яна мақолалар эълон қилинади!!!

Унгача эса хайр дўстлар!!!

Қуйидагиларни ўқиб кўринг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *