Интернетда Кликлар ёрдамида пул ишлаш, даромад топиш

Интернетда Кликлар ёрдамида пул ишлаш, даромад топиш ҳозирги кунда энг оммабоп ҳисобланади. Технологиялар ривожланиши, рекламанинг бизнесдаги, тадбиркорликдаги ўрнининг ошиши интернетда пул топишга замин яратади.

Кликлар ёрдамида пул топишнинг енг машҳур усули бу сизда мавжуд бўлган сайтда рекламаларни жойлаштириш орқали пул топишдир. Бундай усул ёрдамида пул топиш учун сизда албатта ўз сайтингиз бўлиши лозим!!!

Сайтингизда жойлаштирилган рекламаларга сайтингиз меҳмони босган тақдирда сизнинг ҳисобингизга маълум миқдорда фойда маблағлари тўланади. Йирик корхона ва ташкилотлар Google каби реклама тармоғига эга бўлган обрўли корхоналарга ўзларининг маҳсулотларини тарқатиш, сотиш, бренд танилишини ошириш мақсадида пул тўлашади. Google компанияси эса ўз навбатида бу ишни сиз ва мен каби кичик сайтлари мавжуд, сайтлар доимий фойдаланувчиларига эга бўлганлар сайт эгаларини жалб қилишади.

Google компаниясининг ҳозирги кунда кликлар ёрдамида пул топиш учун энг машҳур дастури бу Google Adsenseдир. Google Adsense ўзининг блогларигаэга бўлган, ўзининг сайтига эга бўлган, ёки ўзининг саҳифасига эга бўлган фойдаланувчиларга қисқа кодларини жойлаштириш орқали ўз ишини амалга оширади.

Бу ишни амалга ошириш жараёнида WordPressдан фойдалана олиш жуда қулай ҳисобланади. WordPress ёрдамида тузилган сайтлар ҳозирги кунда бутун жаҳонда мавжуд сайтларнинг 30%ни ташкил қилишини ҳисобга олсак, бу дастурни ўрганиш ёки мустаҳкамлаш ҳар бир интернетда пул топиш истагида бўлган инсонлар учун зарурдир!!!

Табиий битта савол туғилади! Кликлар ёрдамида қанча пул топишим мумкун? Google Adsense ёрдамида кликларда пул ишлаш бир нечта муҳим омилларга боғлиқдир.

  • Сайтга ташриф буюрувчи фойдаланувчилар сонига(қанча фойдаланувчи кўп бўлса, рекламангизни босилиш еҳтимоли ҳам шунча юқори бўлади)

  • Сайтдаги маълумотларнинг мазмуни. Бу ҳам муҳим омил ҳисобланиб ҳар бир босилган клик, ёки сайтга жойлаштирилган реклама маълумот туридан келиб чиқади ҳамда пули ўшанга қараб ҳисобланади.

Интернетда Google Adsenseни таҳлил қилиш жараёнида ҳар бир босилган реклама учун ўртача 0.1 дан 1 долларгача фойда бўлиши мумкин эканлигини кузатдим.

Фойдаланувчиларнинг сонини ошириш, маълумотларнинг сифатли бўлишини таъминлаш Google Adsenseда даромад кўришга замин яратиши шундан кўриниб турибди. Google Adsense дастуридан фойдаланиш жуда осон. Google Adsenseдан регистратсиядан ўтгандан сўнг сизга қисқа код тақдим этилади. Ушбу кодни сиз ўз сайтингизга жойлаштирасиз ҳамда ўз ишингизни бошлайсиз!!

Сабр ва яхши ният ишингизга ривож беради!!!!

Қуйидагиларни ўқиб кўринг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *