Мандарин уруғидан уй шароитида мандарин етиштириш

Мандарин етиштириш!!

Бундан олдинги мақолада уй шароитида апелсин етиштириш хақида қисқача мақола элон қилган эдим. Бугунги ёзмоқчи бўлган мақолам уй шароитида мандарин уруғидан дарахт ўстириш ва ҳосил олишга бағишланади.

Мандарин уруғидан уй шароитида дарахт ўстириш ҳақида жуда кўплаб мақолаларни ўқиб чиқдим. Ҳозиргача ўқиган мақолаларим ичида нисбатан тўлиқ, нисбатан кенгроқ ёритилганлиги учун ушбу маълумотларни таржима қилишга ҳамда синаб кўришга харакат қилдим.

Сизларга ҳам манзур бўлади деган умитдаман! 

Албатта мандаринни ҳам бошқа ўсимликлар ва дарахтлар сингари танасидан ўстириш имконияти бор. Лекин кимнидир бундай усул орқали ўстиришга маблағлари ёки бошқа сабаблари бўлиши мумкин.

Шунинг учун Мандаринни ҳам апелсин сингари уруғидан ўстириш учулларини кўриб чиқамиз. 

Бунинг учун бизга ҳар доимгидек мандарин уруғлари, бир марталик стаканчалар ва пластмаса ниқобча(тарелка), дока(марли), иссиқроқ сув керак бўлади.  

Сизга фақатгина бир дона уруғ илдиз отиши керак бўладиган бўлса барибир ҳар эхтимолга қарши 10-15 дона уруғ олганингиз мақул. Чунки олган уруғларингиз айримлари касаллик туфайли ҳалок бўлса, айримлари илдиз отиш жараёнида “мардларча” ҳалок бўлиши мумкин.

Мандариннинг илдиз отиши учун худди апелсин уруғи илдиз отиши учун қилинган ишлар амалга оширилади.

Тувакка ёки бир марталик стаканчаларга илдиз отган уруғни экиш

Ҳаммада шу жумладан ўзимда ҳам шу савол туғулган. Илдиз отган уруғ қандай қумга(грунт)га экилади?! Уй шароитида ҳосил берадиган мандарин етиштириш учун қум(грунт) қуйидагилардан ташкил топиши лозим:

  1. Ўғитланган ер 3/7 қисми
  2. Баргли ер(чиритилган ер) 1/7 қисм
  3. Чиритилган мол аҳлати 1/7 қисм
  4. Оддий қум 1/7 қисм
  5. Гилли қум 1/7 қисм

Тувакнинг ёки бир марталик стаканчаларнинг тубига керамзит ёки дренаж ташлаш йодингиздан чиқмасин.(бу икки нарса намликни яхши сақлаб туради).

Илдизни 1.5 см чуқурликка эҳтиёткорлик билан экгандан кейин 3 ҳафта ўтиб тувакдан яшил бўлиб чиқаётган илдизлар кўрина бошлашди.

Ҳудди шундан кейин ҳар икки ҳафтада ушбу илдизни минералларни ва қўшимча моддалар билан озуқлантириб туриш лозим.(озуқа сув ёрдамида юборилади)

Ушбу тропик мева ҳам апелсинга ўхшаб қуёшни яхши кўргани учун уни қуёш яхши ёритадиган томонга қўйиш лозим.  

Мандарин дарахти жойлашган жой ҳарорати қишда 14 градусдан камаймаслиги лозим. Бу мева ҳам ҳавонинг намлиги муҳим бўлиб унга ҳар ҳафта сув пуркаб туриш зарурдир. (Тувак ёнида сув турса ундан ҳам яхши )

Мандариннинг дарахти ёзда ҳар кун бир неча(бўрттириб юбормаслик лозим, бўлмаса илдиз чиришни бошлайди) маротаба қуйиб туриш лозим.

Уруғдан кўкарган мандарин дарахти одатда 4-5 йилдан кейин ҳосилга киради.

 

Бу мандаринни уй шароитида етиштириш бўйича мақола эди… Агар бунданда фойдалироқ, ишончливоқ маълумотларни топсам албатта таржима қилиб чоп этаман)))

Хато ва камчиликлар учун SORRY)))

комментария 3

  1. Assalomu aleykum oka siz bn qanday aloqa urnatsa buladi maslaxatiz kerak edi

  2. Sardor:

    Asalomu aleykum ! aka men uyda tiplitsa qilmoqchi Edim Mayda mandarin ekmoqchi man 4 5 yilga mevaga kiradi deyapsiz menga biror foydali maslaxat bering aka iloji bo’sa to’liqroq

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *