Турп етиштириш бўйича барча керакли маълумотлар – Bizness.uz

Турп етиштириш

Аҳамияти.

Турп илдизмеваси углеводлар, витаминлар, ферментлар, хушбўй моддалар ва минерал тузларга бой бўлиб, у инсон организми жигар, буйракни тозалайдиган пархез махсулот хисобланади.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар.

Турпни Андижон–9, Марғилон маҳаллийси, дайкон ёки япон турпининг Содиқ ва Куз ҳадяси навлари экилади.

Уруғ танлаш.

Экиладиган турп уруғи унувчанлиги юқори, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун (синмаган), зарарланмаган бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш.

Дала ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотихга 200 кг (10 сотихга 2 тонна) чириган гўнг солинади. Тупроқ 20–25 см чуқурликда чириган гўнг ва минерал ўғитлар билан аралаштирилиб юмшатилади. Йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.

Экиш муддати ва схемаси ҳамда Парваришлаш.

Турп асосан ёзда экилади. Турп уруғини марказий минтақада жойлашган ва водий вилоятларида 1–15 августда, шимолий ҳудудларда 25 июл–10 август, жанубий минтақаларда 20 август–20 сентябрда сочма ҳамда қаторлаб (лентасимон) усулда экиш мумкин. Ҳар икки усулда ҳам эгат ораси 70 см олинади. Уруғ қўлда сепилади. Ҳар 1 сотихга 50–60 г турп уруғи сарфланиб 1,5 см чуқурликка экилади. Тупроқ хаскаш билан тирмаланиб аралаштирилади. 

Ниҳоллар униб чиққандан сўнг тезда ўтоқ ва ягана қилинади. Биринчи ягана уруғ ердан униб чиқиши билан, иккинчиси 2–3 барг чиқарганда ўтказилади. Бунда туп ораси 10–12 см кенгликда қолдирилади. Қатор ораларини ва ўсимлик атрофини қўлда ёки кичик кетмон билан 15–16 см чуқурликда юмшатиб туриш лозим. сув бериб бориш керак. Ўсув даври мобайнида 10-12 марта суғорилади. Хар икки-уч суғоришдан сўнг қатор оралари юмшатилиб бегона ўтдан тозаланади.

Ўғитлаш.

Турп экилган майдон бегона ўтлардан тозаланиб, ягана илингандан сўнг ўғитланади. Бунда 1 сотих ерга соф ҳолда сульфат аммоний – 2 кг, аммофос – 1,5 кг, калий хлор – 0,5 кг меъёрда солинади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш.

Турп зараркунандалардан – узунбурун, шира, барг бургалари, касалликлардан –
ун-шудринг ва оқ чириш катта зарар етказади. Зараркунандаларига қарши 10
сотих ерга Моспилан 20% н.кук. 25–30 г меъёрда қўлланилади.

Касалликларга қарши – 72,2% с.э.к. Пенко 10% к.э. (100 г/л), Курзат Р н.кук. 200–250 г ёки 1 фоизли Бордо суюқлигининг 60–70 литр сувда тайёрланган аралашмасини пуркаш яхши самара беради. Бу кимёвий
препаратларни утахассислар назоратида қўллаш тавсия этилади.

Ҳосилни йиғиштириш.

Хосил октябр-ноябр ойларида қаттиқ совуқлар бошлангунча йиғиб олинади, сараланади, сақлашга ёки сотишга тайёрланади. Хосилни йиғиш, саралаш ва ташиш вақтида илдизмваларини уринтирмасликка, шкастламасликка харакат қилиш керак, чунки зарарланган илдизмевалар яхши сақланмайди.

Иқтисодий самараси.

10 сотих майдонга 500 г турп уруғига 80 минг сўм сарфланади. Умумий харажатлар 625400 сўмни ташкил этади. Хосил нархи бир килограми энг паст нархда 500 сўмдан сотилганда 1 млн. 500 минг сўм бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 1 млн. 430 минг сўм соф фойда олиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *