Аччиқ қалампир етиштириш – Bizness.uz

Аччиқ қалампир етиштириш

Аччиқ қалампир етиштириш

Аҳамияти.

Аччиқ қалампирнинг меваси янги узилган ҳолида салат
тайёрлашда, ошпазликда, консервалашда ишлатилади. Аччиқ қалампирнинг меваси овқат ва консерва тайёрлашда зиравор сифатида ишлатилади. Таркибига қалампир қўшилган дорилардан ревматизм, радикулит, безгак ва бошқа касалликларни даволашда фойдаланилади.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар.

Аччиқ қалампирни Марғилон– 330, Пикантный, Учқун, Тилларанг, Мумтоз, Саид каби навлари экилади.

Кўчат танлаш.

Кўчатлари 40–45 кунлик, 8–10 баргли, пояси ва илдизлари яхши ривожланган, барглари тўқ яшил тусда, соғлом бўлиши лозим. Уруғларини экишдан олдин вирус касалликларига қарши 48 соат
давомида 50–52 о С ва 24 соат 80 о С қиздирилса, кейин 3 минут 5 фоизли шўр сувда ивитилса яхши натижа беради.

Ер тайёрлаш.

Ерларни тайёрлаш ишлари куз ойларидан бошланиб, ҳосилдан бўшаган майдон ўсимликлар қолдиқларидан тозаланади, 1 сотих
ерга 200 кг чириган гўнг сочиб чиқилади. Берилиши лозим бўлган минерал ўғитлар миқдорини бир қисми қўлда сочилиб, кейин майдон 28–30 см чуқурликда юмшатилади, хаскаш ёрдамида йирик кесаклар майдаланиб бир йўла ер текислаб олинади, кейин 70 см ёки 90 см қатор оралиғида экиш эгатлари тортиб чиқилади.

Экиш муддати ва схемаси.

Аччиқ қалампир кўчатлари жанубий вилоятларда мартнинг III ўн кунлиги, марказий минтақада жойлашган вилоятларда прельнинг II–III ўн кунлигида ва шимолий минтақаларда апрельнинг III ва майнинг I ўн кунлигида 70×20, 30 см тизимида, ер ости сувлар яқин бўлган ерларда 90×20 см тизимида экилади. 1 сотих айдонга
экиш схемасига қараб 555–714 та кўчат сарфланади.

Парваришлаш.

Ўсимликларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилганидан 10–12 кундан кейин бошланади. Бунда пушта ва
қатордаги кўчатлар орасининг енгил чопиқ қилинади. Сўнгра 12–15 кун ўтгач, яна бир бора чопиқ қилиниб суғорилади ва озиқлантирилади. Аччиқ қалампирни ўсув даврида 2-3 марта қўлда чопиқ қилинади. Ширин қалампирни сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида 10- 12 марта суғорилади сизот суви яқин жойларда 8-9 марта суғорилади. Хар гал 1 сотихга 5–6 м 3 ҳисобидан сув сарфланади.

Ўғитлаш.

Аччиқ қалампир етиштиришда соф ҳолда 1 сотих майдонга
7,6 кг сульфат аммоний, 2,6 кг аммофос, 1,6 кг калий хлор ўғити берилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш.

Аччиқ қалампирни мевасига касаллик ва хашоратлар камроқ зарар келтиради чунки аччиқ (капциацин) моддаси химоя қилади. пояси, барги ва илдизини хашоратлар зарарлайди. Касалликлардан фитофтороза, фузариоз ва вертициллиоз сўлиш,
учрайди. Фитофтороз, альтернариозга Курзат Р н.кук. (200–250 г), Прокуре 77,2% с.э.к. (1 л/га) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш яхши самара беради.

Ҳосилни йиғиштириш.

Аччиқ қалампирни кўклигида ҳам, қизарганида ҳам истеъмол қилинади. Хосили техник ва биологик пишиш даврида териб олинади. Техник пишгани яшил рангда барра мева хисобланади, биологик пишганда меваси қизил рангга кириб ичидаги уруғлари хам пишиб етилади. Аччиқ қалампир биологик пишиб етилиш даврида мевасининг таркибидаги аччиқлик миқдори кўпроқ бўлади. Хосил ўсув даври давомида 10-12 марта териб олинади.

Иқтисодий самараси.

10 сотих майдонга 7140 дона кўчат учун 856 минг сўм сарфланади. Умумий харажатлар 1406500 сўмни ташкил этади. Хосил нархи энг паст нархда бир килограми 2000 сўмдан сотилганда 3 млн. сўм бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 1 млн. 593 минг сўм соф фойда олиш мумкин.

Читайте также:

комментария 2

  1. Здравствуйте, что то не совсем я поняла как это?

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *