Асабларни тинчлантириш усуллари

Масъулияли имтиҳонлар, янги иш жойга ўтиш, ишдан ҳайдалиш ёки бўшаш, бошлиқлар билан муаммолар, келишмовчиликлар, дўстлар билан жанжаллар, моддий томондан қийналиш, оилавий тушунмовчиликлар, фарзандлар ва оғайниларда мавжуд камчилик ва муаммолар ва шунга ўхшаш жуда кўп ҳолатлар инсонни стресс ҳолатига келтириб қўяди. Натижада асабларда зўрриқиш, жиззакилик, тез асабийлаш каби ҳолатлар одатий бўлиб қолади.

Бундай ҳолатларда асабларни қандай тинчлантириш мумкин?

Ҳотиржамлик, фақат ҳотиржамлик!

Жисмоний ҳамда ақлий йўналишдаги зўрриқиш, қайниқса, стресс ҳолатида бўлиш марказий асаб тизимига жуда салбий таъсирини кўрсатади ҳамда ўта жиззакиликни юзага келтиради.

Кундалик ҳаётда стресс ёки ҳавотирланишдан қочиб бўлмайди. Аммо организмни бундай ҳолатларга ҳотиржамлик билан муносабат билдиришига ўргатиш реал ҳолатдир. Асаб тизимини турли хил стресс ва хавотирланишларга қарши ҳотиржамликни сақлаб қолиш учун бир нечта қоидалар амал қилишингиз кифоя.

1-қоида. Тўйиб ухланг.

Асаб тизимининг бузилиш ҳолатига олиб келувчи энг асосий омиллардан бири бу уйқусизликдир. Асаб тизимининг нормал ҳолатини таъминлаш учун уйқу режимига амал қилиши лозимдир. Доим бир вақтда ухлаб бир вақтда туришга одатланинг. Уйқу 7-8 соат атрофида бўлишини таъминланг. Яхши ухлаш учун овқатланиб бўлибоқ ухламанг. Уйқудан олдин душ қабул қилинг. Шароитдан келиб чиқиб турли хил ўсимлик ва махсус воситалардан фойдаланган ҳолда ванна қабул қилинг. Ухлашдан олдин ўзингиз ёқтирган китоблардан мутоала қилишга ҳаракат қилинг. Ёки бўлмаса тинчлантиривчи мусиқаларни тингланг.

2-қоида. Шовқиндан сақланинг.

Кўпчилик инсонлар телувизорни ёқган ҳолда ухлашни ёқтиришади. Аммо шуни ёдингизда тутингки уйқуга кетган тақдирингизда ҳам мия ўз фаолиятини давом эттиради ҳамда телевизор орқали эшитиладиган маълумотларни қайта ишлайверади. Натижада асаб тизимига кўпроқ зўрриқиш пайдо бўлади. Телевизорни фақатгина сиз учун қизиқ бўлган кўрсатувларни, видео ва филмларни томоша қилиш учун ёқишингиз тавсия этилади. Шовқиннинг ўрнига турли хил тинчлантирувчи мусиқа ёки куйларни қўйиб қуйишингиз асаб тизимингизга ижобий таъсир кўрсатиши табиий. Мусиқа сифатида табиат овозларини, ёмғир ёғиши, момоқалдироқ гумбурлаши, денгиз сувларининг овози, қушлар ва бошқа жонзотларнинг табиий овозлари жамланмаларини танлашингиз тавсия этилади.

3-қоида. Бўш вақтингизни тозза ҳавода ўтказинг.

Инсон мияси тана оғирлигининг 2%ни ҳам ташкил этмаса ҳам нафас йўллари орқали олинадиган кислороднинг18 % ни истемол қилади. Бу, узоқ вақт тозза ҳавода сайр қилиш  ҳаёт учун зарур бўлган жараёнлардан бирини юзага келтиради. Бу жараён узоқ вақт ишда бўладиганлар ҳамда психологик жиҳатдан мувозанатда бўла олмаётган инсонлар учун жуда фойдалидир.

4-қоида. Гиёх-ўсимликлардан фойдаланинг

Хабарингиз бор ҳозирги кунда гиёх ўсимликлардан ташкил топган жуда ҳам кўп фойдали воситалар мавжуд. Организмнинг қайси бир аъзосини олсангиз ҳам унга мос гиёх-ўсимликлар мавжуд. Шунга ўхшаб уйқусизлик ва  ҳотиржамликка ёрдамлашувчи ўсимлик ва гиёхлар ҳам талайгина. Масалан асаб тизимининг бузилиши натижасида уйқусизликка йўлиқган бўлсангиз 1 ош қошиқ колендула гулларини бир стакан қайнаган сувга солиб аралаштирасиз ҳамда 1 соат тиндирасиз. Ухлашдан олдин ярим стакан аралашмадан ичасиз.

5-қоида. Овқатланиш тизимингизни ўзгартиринг.

Асабларингиз, овқатларингиз тизимида В синфига мансуб  витаминлар кўп бўлган тақдирда мустаҳкам бўлади. Бундан ташқари асаб тизими тўғри ишлаши учун никотин кислатаси мавжуд бўлган моддаларни истемол қилиш лозим.

В синфга мансуб витаминлар жиззакиликни пасайтиришга, чарчоқ ва ланжликни бартараф этишга, ҳотирани кучайтиришга, диққатли бўлишга ва этиборни жамлашга, билимларни тез ўзлаштиришга ҳамда стресс ҳолатларига бардош беришга кўмаклашади. Бунтан ташқари организмда йод ва калций миқдорининг ҳам етарли бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Калций организмда асаб тизимида импулслар ўтказувчанлигини оширади. Калций етишмайдиган организм кўп хавотирлик, тез асабийлик ва жиззакиликни ҳосил қилади. Калций организмга сут, творог, пишлоқ, кўкатлар ҳамда лавлаги орқали кириб келади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *