Асабларни тинчлантиришнинг самарали усуллар

Асабларни тинчлантиришнинг самарали усуллар

Хозирги кунда асабларни жиловлай билиш катта махорат десак хато бўлмайди. Муаммолар, иш ва одамнинг асабларини бузадиган турли хил бошқа иллатлар инсонни асабий бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда. Ушбу мақолада асабларни тинчлантиришнинг оддий ва самарали усулларини кўриб чиқамиз.

Асабларни тинчлантиришнинг тур хил усулари мавжуд. Булар тиббий ёки халқ табобати бўлиши мумкин.

Асабларни қандай қилиб тез тинчлантириш мумкин?

Нафас олиш гимнастикаси

Бурун ёрдамида чуқур нафас олган ҳолда оғиздан чиқариш лозим. Ушбу машқни 10 маротаба такрорлаш асабларни тинчлантиришга тез ёрдам беради. Бундай машқлар нафақат асаб тинчланишига, балки хиссиётларни жиловлашга, қўрқувни енгишга ва хаяжонни камайтиришга ҳам фойда беради.

Бош соҳасини массаж қилиш

Асабларингиз тарранглашган пайт массаж жуда фойдалидир. Айниқса асабларингиз кўп вақтлардан буён бузилиб келаётган, сизга тинчлик бермаётган бўлса массаж айни муддаодир. Массаж учун малакали мутахассисларга мурожаат этадиган бўлсангиз эса икки карра асабларингиз тинчланади.

Душ қабул қилиш (ваннада)

Совуқ сувда душ қабул қилиш натижасида қон айланиши яхшиланади. Иссиқ сувда душ қабул қилиш эса тананинг бўшашишига ёрдам беради.

Оёқ кийимисиз сайр қилиш

Оёқ кийимсиз сайр қилиш оёқдаги нерв томиралрига ижобий таъсир қилади ҳамда бутун асаб тизимининг яхшиланишига ёрдам беради.

Устингиздан сув тўкиш

Ушбу ҳолатда нафақат асабларингиз тинчланади, балки имун тизимингиз ҳам мустахкамланади. Бунинг учун устингиздан иссиқ сув тўкишдан бошлаб, секинлик билан сувнинг ҳарорати камайтириб борилади.

Югуриш ёки тез юриш

Жисмоний зўрриқиш жумбушга келган асаб тизимини тинчлантиришга ёрдам беради.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *