Иссиқхонада бодрингдан мўл ҳосил олишнинг 5 та сири

Қишлоқ хўжалигида яратилган қулай шарт-шароитлар туфайли бугунги кунда юртдошларимиз қўшимча даромад қилишнинг энг қулай усулидан бири бу иссиқхоналар ташкил этиш эканлигини эътироф этмоқда. Бироқ иссиқхонада мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг ҳам ўзига хос биз билган ва билмаган сирлари бор. Қуйида иссиқхоналарда бодрингдан мўл ҳосил олишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар билан танишишингиз мумкин.

1. Қуёшли кунларда 1 та бодринг кўчати суткасига 3 литр сув талаб қилади. Шу меъёрни бузманг.

2. Бодринг кўчатлари кучга тўлгунча эрталаб , гуллаш ва пишган даврида кечқурун суғоринг. Ҳаво булутли кунларда ҳам озроқ сув бериб бўлсада суғоришни қолдирманг.

3. Бодринг кучга тўлиб олгандан кейин фосфорни кўпроқ талаб қилади. Гуллаш ва ҳосилга кириш вақтида эса, азот ва калийга муҳтож бўлади.

4. Бодрингни ёш кўчатларида биринчи чинбаргни кўрдингизми? Органик ўғитлардан беришни бошланг. Икки ҳафта ўтказиб эса, микроэлементли озуқалардан (40г/10л) озиқлантиринг. Бодринг ҳосил беришни бошладими? Дозани икки марта кўпайтиринг.

5. Билингки, янги тугилган бодринг меваларининг ранги оч яшил ва учи қиррали бўлса, унга азот керак. Агар учи йириклашиб, банди томонга қайрилиб қолса, унга калий керак. Барглари кўк аралаш тўқ яшил рангга кирса, унга фосфор зарур.

Қуйидагиларни ўқиб кўринг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *