Бош оғриғини тўхтатиш усуллари

Бош оғриғини тўхтатиш

Бош оғриғи дунёнинг хар бир инсонида содир бўладиган одатий ходисалардан бири десак ёлғон бўлмайди. Ишдаги толиқий, кучли ҳаяжон, қўрқув, стресс, очлик ёки хаддан ортиқ овқат истемол қилиш бош оғриғининг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Хозирги кунда замон ривожлангани сайин бош оғриғига қарши дори воситалари шиддат билан чиқарилмоқда. Аммо доимий дори воситасини ичиб юриш соғлигингизга салбий томондан таъсир қилишига олиб келиши муқаррар.

Боғ оғриғини тўхташиш

1 Массаж

Ушбу ҳолат илмий томондан исботланган бўлиб, ҳафтасига камида 2-3 марта массажга вақт ажратадиган инсонларнинг бош оғриғи сони 2 баробарга камаяди, бош оғриганда ҳам оғриғи сезиларли даражада кучсизланади. Бош соҳасида қилинган массаж қон айланишига ёрдам беради. Бундан ташқари массаж одамнинг бўшашишига ҳамда тиришувчанлигининг камайишига ёрдам беради.

2 Машқ

Бошда оғриқ ҳосил бўлишига асосий сабаблардан бири қоннинг қуюқлашган ҳолда бир жойда узоқ вақт ушланиб қолишидадир. Бўйин соҳасида ҳаракатларнинг камлиги натижасида ушбу ҳолат содир бўлади. Бунинг энг яхши давоси эса енгил машқлардир. Машқ сиз билган оддий усул, яъни бошни пастга, орқага, чапга кейин ўнгга буриш ва эгишдан иборатдир. Бундан ташқари бошни ўз ўқи атроқида чап ва ўнг томондан айлантириш ҳам қўшимча машқ ҳисобланади. Ҳар бир машқ орасида 10-15 сония танаффус қилиш лозим

3 Иссиқ ва совуқ

Агар бошингиз юрак ураётгандек пулсланиб оғрийдиган бўлса пешонангиз ва пешонангизнинг икки ён атрофига совуқ нарса, масалан сувда намланган дока қўйиш лозим. Пешона ва унинг икки ён атрофидан мияни қон билан таъминловчи муҳим артериал томирлар жойлашган бўлиб, мияда қон айланашига жавоб беради.

Агар бошингиз босгандек оғрийдиган бўлса, унда бўйнингизга иссиқ нарса қўйиш лозим бўлади. Бунда қон босими ҳам пасайишига эришилади.

4 Ёқимли муҳит

Кўп холатларда бошингиз оғриғини дориларсиз қолдиришнинг иложи йўқдек туюлади. Бошингизнинг оғриғини қолдиролмаслигингизга сабаб хотиржам, эркин ва бўшашолмаганлигингиздадир. Ишингизда 20 дақиқа танаффус олган ҳолда ўзингизни эркин ҳис этишингиз, ушбу 20 дақиқа давомида мусиқа тинглашингиз(фақат куй), миянгиздаги ортиқча маълумотларни ўчириб ташлашингиз ҳамда йогичалар каби қорнингиз билан нафас олишни бошлашингиз натижасида бутунлай бош оғриғини ёдингиздан чиқаришга кўмак беради.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *