Бройлер жўжаларни етиштириш. Нималарга эътибор бериш лозим?

Бройлер жўжаларни етиштириш. Нималарга эътибор бериш лозим?

Бройлер жўжаларни етиштириш

Кўпчилик фермарлар мол, қўй, эчки ва бошқа чорваларни етиштиришади. Бундан ташқари товуқларни етиштириш ва тухум савдоси билан ҳам шуғулланадиганлар талайгина. Етти хазинанинг бири бўлган товуқдан ҳам гўшт сифатида сотиш, ҳам унинг тухумини сотиш имконияти мавжуд.

Товуқларнинг бир тури бўлган бройлерларни етиштириш эса тез фойда олишнинг бир усулидир. Бройлер жўжаларни етиштиришда камчиликларга йўл қўймаган, алоҳида эътибор билан парваришлаган одам 35-40 кунда жўжаларни кўзланган вазнга бемалол олиб келиши мумкин.

Бройлер жўжаларни етиштириш учун нимадан бошлаш лозим?

Уй шароитида Бройлер жўжалардан кўпроқ даромад олиш учун авволо уларни етиштириш учун яхши фурсатни танлаш лозим. Етиштириш учун ен яхши вақт бу бахорнинг ўрталари ва ёзнинг бошланиши. Бу пайтда ҳаво ҳарорати исиган бўлади ва сиз жўжалар сақланадиган жойни қандай қилиб иситиш бўйича бош қотирмайсиз.

Бройлер жўжаларни етиштириш. Нималарга эътибор бериш лозим?

Бройлер жўжаларни асосан малакали жўжа етиштирувчилардан ёки катта паррандачилик фермаларидан сотиб олганингиз мақсадга мувофиқ. Шунда сиз жўжаларнинг зотига ва соғлигига кафолатли бўлишингиз мумкин. Агар олган бройлер жўжаларингиз зотига шубха қиладиган бўлсангиз қуйидагилар орқали уларнинг асл зотли эканлигини фарқланг:

  • туклари юмшоқ;
  • қорни кенгайган;
  • боши гавдага нисбатан катта;
  • қанотлари деярли ривожланмаган.

Уй шароитида жўжаларни боқиш учун 10 кунлик Бройлер жўжаларини олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай жўжаларнинг соғлиги ва қувватига тўлиқ ишониш мумкин бўлади.

Жўжаларни уйда жойлаштиришдан олдин уларнинг жойини олдиндан тайёрлаб қўйган ва зарур ем хашакларини олдиндан олиб қўйган бўлишингиз лозим.

Бройлер жўжаларига қандай шароит бўлиши лозим?

Жўжалар учун қуйидаги шароитлар яратилиши лозим:

  • Танлаган жойингиз дезинфекцияланган, тозаланган ва қуритилган бўлиши лозим
  • Ерни апилка ёки қуруқ ўт-хашак билан тўлдиришингиз лозим
  • Хаво айланиб туриши таъминланган бўлиши керак
  • Жўжаларни жойлаштирганингиздан кейин 2 ҳафта мобайнида ҳаво харорати +35 градусгача, кейинчалик +26 градусдан кам бўлмаслиги лозим
  • Жўжалар жойлашган жой доим ёруғ бўлиши лозим
Бройлер жўжаларни етиштириш. Нималарга эътибор бериш лозим?

Бройлер жўжалар ичидан яхшиларини танлаб олиш

  • жўжа фаол, ҳаракатчан бўлиши, овозга сезгир бўлиши, оёқларида қаттиқ турили лозим
  • жўжанинг қорни тарранг бўлиши, тери осилиб қолмаган бўлиши керак
  • кўзлари чарақлаб туриши
  • агар жўжаларни кўпайтириш ниятида бўлсангиз икки жинсидан ҳам олиш лозим

Бройлер жўжаларига қуйидаги ҳароратли шароитлар яратили лозим:

Бройлер жўжанинг куниЖўжа жойлашган хонаниннхаво харорати
(очилган кундан)
Хонада Иситиш мосламаси ёнида
1-5 26 34
6-12 23 32
13-20 22 29
21-30 21 23
31-63 19 –
Бройлер жўжаларни етиштириш. Нималарга эътибор бериш лозим?

Жўжаларни уй шароитида етиштиришни бошлагандан сўнг уларга зарур витамин ва моддалар мавжуд озуқаларни бериб бориш лозим. Бериладиган озуқулар қайнатилган тухум, жўхори, буғдой ва бошқа озуқа емларидан иборат бўлиши мумкин. Хозирги кунда буларнинг барчаси бройлерлар учун махсус чиқарилган емларда мавжуд.

Жўжа ёши(кун хисобида)Бир суткадаги озуқа (гр)
1-515
6-1020
11-2045
21-3065
31-4085
41-50100
51-60115

Жўжалар қанча кам ҳаракатда бўлишса, шунчалик тез семиришади. Аммо уларга вақти вақти билан ҳаракатда бўлиб туришини таъминлаш лозимдир. Бундан ташқари жўжаларга оз миқдорда кўк ўтлардан ташлаб туриш ҳам зарар қилмайди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *