Интернетда пул ишлаш. Google AdSense #2 – Bizness.uz

Интернетда пул ишлаш. Google AdSense #2

Интернетда пул ишлаш. Google AdSense

Ўтган галги мақолада #1 Google AdSense да қандай пул ишлаш мумкин эканлигини кўриб чиқган эди. Бугун эса ушбу мақоланинг давоми бўлмиш Google AdSense да қандай қилиб сайт рўйхатдан ўтказилади, минимал шартлар ҳақида гаплашамиз.

Олдинги мақолани ўқимаганлар учун:

Сизда сайт мавжуд дейлик. Google AdSense дан рўйхатдан ўтказиш учун анчагина талаб ва шартлар мавжуд. Олдинги мақолада “Google AdSense да Ўзбекистонда пул ишлаш мумкинми?” деган саволни қўйган эдик ва ХА деб жавоб қайтарган эдик. Аммо бунинг учун бир нечта тўсқинликлар мавжуд дея гапимизни якунлаган эдик.

Хозир манашу тўсқинликлар ҳақида гаплашамиз. Ўзбекистонда пул ишлаш ниятида бўлганларнинг энг катта муаммоси бу Google AdSense да бугунги кунда ўзбек тилининг мавжуд эмаслигидир! Бу ҳам муаммо, ҳам тўсиқдир. Сиз айтишингиз мумкин унда қанақа қилиб пул ишлаш мумкин деб. Бошқа тилларда. Хозирги кунда онлайн таржимон дастурлар талайгина. Сиз ўзбекчада ёзган мақолангизни бир неча сонияда хохлаган тилингизга таржима қилиб олишингиз мумкин. Ёки ўзингиз бошқа тилда мақолалар ёзиб сайтингизга жойлаштиришингиз мумкин.

Чўчиманг ва дарров ортга чекинманг

Google AdSense нинг чеклови қуйидагиларни ифодалайди:

  • Сизнинг сайтингиздаги кўрсатилмаган тилларда реклама кодларини жойлаштириш тақиқланади!

Бу дегани сизнинг сайтингизда ўзбекча мақолалар кўп бўлишига қарамасдан, сиз бошқа тилда мақола ёзиб реклама кодларини жойлаштириш имкониятига эга бўласиз. Ўзбекча мақолаларингизни ёзинг ва турли хил таржимонлар, плагинлар ёрдамида бошқа тилларга ўгиринг ҳамда реклама жойлаштириб пул ишлашни бошланг.

Энди Google AdSense нинг бошқа шартларига ўтсак:

  • Белгиланган тиллардан бошқа тиллардаги мақолаларда реклама кодини ёзиш тақиқланади.
  • Мақолалар порнография ва бошқа шунга ўхшаш, тажовузкорлик рухидаги мақолалар тақиқланади.
  • Компютерларни бузишга, бузғунчи дастурларни тарқатиш ва тарғиб қилишга қаратилган маққолалар мумкин эмас
  • ва бошқалар.

Тўлиқ шартлар билан тунишиш учун босинг!

Google AdSense да рўйхатдан ўтиш учун сизда Google компанисига тегилши бўлган gmail.com почтаси бўлса кифоя. Ушбу почта орқали қуйидаги манзилга ўтасиз ҳамда регистрацияни босасиз.

Шундан сўнг:

  • ўз сайтингиз манзилини тўлиқ киритасиз;
  • почтангизни ёзасиз;
  • Почтангизга маълумотлар келиб туришини хохласангиз биринчисини, хохламасангиз иккинчи танловни ланлайсиз;
  • Сохранит ва продолжить тугмасини босасиз

Шундан сўнг маълум бир вақт оралиғидан сўнг сизнинг сайтингиз модераторлар томонидан ўрганилишни бошлайдию Ўрганилиш якунлангандан сўнг сизнинг кўрсатган почтангизга маълумотлар етказилади.

Google AdSense да қанча пул ишлаш ва қандай қилиб даромадларни ошириш бўйича кейинги мақолада гаплашамиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *