Интернетда пул ишлаш. Google AdSense #3

Бугунги мақоламиз Google AdSense да қанча пул ишлаш мумкинлигига ва қандай қилиб даромад оширилишига бағишланади. Хабарингиз бор дунёдаги энг машхур блоггерлар 20-25 миллион долларга даромад топишади. Америка Қўшма Штатларининг 2018 йил якунларига кўра энг кўп даромад топган блоггерлар рўйхатини 7 ёшлик Ryan ToysReview эгаллаган. Унинг бир йиллик даромади 22 миллион долларга тенг бўлган!!!

Google AdSense қанча пул ишлаш мумкин?

Албатта биз Ryan ToysReview га ўхшаб 22 миллион долларга интилмаймиз. Google AdSenseда қанча пул ишлаш тўғридан тўғри сизнинг сайтингиз траффигига боғлиқдир. Траффик яъни сайтингизга мунтазам равишда ташриф буюрувчи фойдаланувчилардир. Аммо сизнинг сайтингизга ташриф буюрувчиларнинг кўп бўлиши даромадингизнинг ҳам кўп бўлишика кафолат бермайди.

Даромадингизнинг сайтга кирувчиларга боғлиқ деганимнинг сабаби бор. Сайтингизга қанча кўп фойдаланувчи кирадиган бўлса, сайтингизда жойлаштирилган рекламага босилишининг эхтимоли шунча ортади. Сайтингизга ташриф буюрувчиларнинг кўп бўлиши даромадингизнинг ҳам кўп бўлишика кафолат бермайди деганимнинг сабаби айрим холларда 1000 та фойдаланувчи 20 маротаба рекламага босиши, айрим холларда эса 500 та фойдалувчи 35 маротаба рекламага босиши мумкин.

Google AdSenseда битта клик нархи қанча?

Google AdSenseда кликлар нархи белгиланмаган. Аммо шуниси аниқки энг кам нархи 0.01 доллар, энг юқориси эса 14 долларга тенг. Интернетда ушбу сохада пул ишлаб топадиган ҳар қандай инсондан клик нархини сўрасангиз у сизга ўртача 0.01-1 доллар атрофида деб жавоб беради. Битта рекламага босилганлик учун 1 доллар бериш эхтимоли жуда кам бўлганлиги сабабли, бундай кликларни йиғишдан кўра арзонроғидан кўпроқ йиғишга ҳаракат қилиш маъқулдир.

Google AdSenseда  қандай қилиб даромадни оширилиш мумкин?

Аввалам бор даромадни ошириш учун сифатли, керакли, қизиқ мақолалар ёзишни ўрганинг. Мақолангизни ўқиган инсон шу сайтга қайта киришга ҳаракат қиладиган бўлсин.

Бундан ташқари даромадни ошириш учун ижтимоий тармоқларда фаол бўлиш ҳам мухим ахамиятга эга. Хозирги кунда ижтимоий тармоқларда кўп фойдаланувчи бўлган инсонларнинг сайтларига ташрифлар сони юқори бўлиши аниқ. Ижтимоий тармоқлардаги фаолллигингиз сайтингиз номини ҳам машхурроқ бўлишига замин яратади.

Мақолангизда калит сўзларни ишлатишга, улардан самарали фойдаланишга ўрганинг. Бу Интернетда қидирув тизимларида юқорироқ чиқишингизга кўмак беради.

Мақолаларни муайян бир даврда чоп этишга одатланинг . Бу сизнинг фойдаланувчиларингиз учун ўша вақтга одатланишни ва ўша вақт келганда доимий киришга ундашни билдиради.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *