Интернетда пул ишлаш. Google AdSense #1 – Bizness.uz

Интернетда пул ишлаш. Google AdSense #1

Интернетда пул ишлаш. Google AdSense

Бугун биз сиз билан Google AdSense да пул ишлашни тўлиқ кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Google AdSense пул ишлашни ўрганиш осон иш бўлмаганлиги сабабли 3 та дарсга, яъни учта мақолага бўлиб ўрганамиз.

#1 Google AdSense да қандай пул ишлаш мумкин

#2 Google AdSense да қандай қилиб сайт рўйхатдан ўтказилади. Минимал шартлар.

#3 Google AdSense да қанча пул ишлаш мумкин ва қандай қилиб даромад оширилади

Юқоридагилардан кўриниб турганидек бугунги мақоламизнинг номи:

#1 Google AdSense да қандай пул ишлаш мумкин

Google AdSense – бу сайтингизнинг траффигини, яъни сайтингизга ташриф буюрувчиларнинг монетизациялангани (фойда келтиришини)ни билдиради. Сиз Google AdSense га уланмаган бўлсангиз бошқа воситалар орқали фойда олишингиз мумкин. Аммо замонамизнинг энг машхур, сайтдан даромад олишга қаратилган платформа бу Google AdSense дир.

Google компанияси икки томонлама даллоллик билан шуғулланади десам муболаға бўлмайди. Катта катта фирмалар, ташкилот ва муассасалар ўзларнинг брендларини, тимсолларни ёки бўлмаса махсулотларни бутун дунёга реклама қилиш ниятида бўлишади.
Google эса дунёдаги энг машхур корпорация бўлиб, улар билан хамкорлик қилиш энг одатий усулдир.

Бу усул қандай ишлайди?

Бир муайян ташкилот махсулотини интернетда реклама қилиш учун
Google га пул тўлайди. Google эса ўз навбатида ушбу пулларнинг бир қисмини фойдаланувчиси кўп бўлган сайтларда юқоридаги ташкилотнинг махсулотларини реклама баннерлари орқари реклама қилишни бошлайди. Хар бир рекламага босилган кликлар учун эса сайтнинг эгаси фойда олишни бошлайди.

Бир кўринишда Google AdSense да пул ишлаш осон ишга ўхшаб кўринади. Аммо…. Сиз интернетда кўплаб шу мавзуга тегишли бўлган мақолаларни ўқишингиз мумкин. Уларнинг кўпида Google AdSense да осон пул ишлаш, Google AdSense пул ишлашнинг энг осон усули деб ёзилган бўлади. Сиз ушбу мақолаларга ишонмасангиз бўлади. Бу одамларни жалб қилишнинг бир усулидир.

Google AdSense да Ўзбекистонда пул ишлаш мумкинми?

Бу саволга жавоб Ха! Аммо бунинг учун бир нечта тўсқинликлар мавжуд. Бу ҳақда “#2 Google AdSense да қандай қилиб сайт рўйхатдан ўтказилади.  Минимал шартлар.” мақолада кўриб чиқамиз .

Google AdSense да пул ишлашга қўл уришдан олдин олдингизда турган машшақатдан қўрқмасликни ўрганинг. Сизнинг сайтингизга қанча кўп одам кирадиган бўлса сизнинг даромадингиз ҳам ўшанча кўп бўлиши мумкин.

Google AdSense да икки хил усулда пул топшингиз мумкин:
  • Ўз сайтингиз ёрдамида
  • Блогспот ёрдамида (Blogspot.com)

Ўз сайтингиз ёрдамида – юқорида айтиб ўтиганимдек сайтингизга ташриф буюрувчиларнинг хисобига даромад топасиз. Ўз сайтингиз ёрдамида ишлашнинг яхши ва ёмон томонлари мавжуд

Яхши томони:
  • Сайтнгизнинг хохлаган жойида ўзгартиришлар киритаси
  • Хохлаганчи мавзуларда мақолалар ёзасиз
  • Реклама кодларини хам хохлаган жойингизда жойлаштирасиз
  • Хар хил дизайнларни қўллаб кўрасиз ва фойдаланувчига ёқганини жойлаштирасиз.
  • Алохида домен ва хостинг Google AdSenseда қадрлироқ хисобланади
Ёмон томони:
  • Хостинг ва домен учун тўловлар
  • Хостингда хажм муаммоси
  • Абонент тўловига боғлиқ тезликка чегирмалар

Кориб турганингиздек Ўз сайтингиз ёрдамида пул ишлашда танганинг икки томони мавжуд. Аммо шуниси аниқки яхши томони кўпроқ.

Блогспот ёрдамида (Blogspot.com) – бунда сиз Google компаниясининг блоглар учун махсус яритилган платфомасида ишлайсиз.
“сайтингизнинг-номи”.Blogspot.com деб сизнинг сайтингиз номланишни бошлайди ҳамда сиз ўз болгингизни юрита бошлайсиз. Бунда сиз хеч қандай харажатларга қўл урмайсиз.

Яхши томони:
  • Харажатсиз
  • Хажм муаммоси йўқ
  • тайёр интерфейс
Ёмон томони:
  • Дизайн ўзгартириш чекланган
  • Рекламаларни хохлаган жойларда қўйиш имконияти мавжуд эмас
  • Доменнинг 2-даражада бўлганлиги
  • Бепул хостинглар пуллик хостингларга нисбатан анча обрўси паст
  • Фойдаланувчиларни жалб қилиш муаммоси вужудга келади

Кўриб турганингиздек бунда ёмон томонлар яхши томонларга нисбатан кўпроқ.

Албатта, сиз кўпроқ даромад олиш ниятида бўлсангиз пуллик хостинг ва 1-даражали доменлардан фойдаланганлигингиз маъқул.

Кейиги мақолада Google AdSense да қандай қилиб сайт рўйхатдан ўтказилишини ва минимал шартлар қандай бўлишлигини кўриб чиқамиз.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *