Интернетда пул ишлаш. ProfitCentr

Интернетда пул ишлаш. ProfitCentr

Интернетда пул ишлаш. ProfitCentr

Интернетда нолдан бошлаб пул ишлаш  мумкин бўлган машхур сайтлардан яна бири бу ProfitCentr сайтидир. ProfitCentr – ўз хисобингиздан пул сарфламасдан пул ишлаш мумкин бўлган платформа. Уй шароитида интернетда пул ишламоқчи бўлган одам ушбу сайт орқали ишини бошлаши мумкин.

ProfitCentr қандан пул ишланади?

ProfitCentr ҳам Wmmail ҳамда Seosprint сингари кликлар ёрдамида ва бажариладиган вазифалар ёрдамида пул ишланади. Ушбу платфома биринчи марта пул топишга қўл урадиган фойдаланувчига қийинчилик туғдирмайди. Ушбу платформада қуйидаги ишлар учун пул тўланиши мумкин:

  • хатларни ўқиш ва кўрсатилган сайтга кириш
  • сайтларда сёрфинг қилиш
  • вазифаларни бажариш

Сёрфинг

Сёрфингда бир жараён амалга оширилади. Сиз муайян сайтга йўналтириласиз ва белгиланган вақт мобайнида сайтда бўласиз. Сумма ва вақтдан келиб чиқган ҳолда сиздан маълум бир рақамни тасдиқлаш сўралади ва шундан кейин пул балансизгизга қўшилади.

ProfitCentr да сайтга йўналтирилганингиздан кейин 40 сониядан ортиқ бўлмаган вақт давомида сайтда бўлишингиз лозим.

Неча сония сайтда бўлиш хақида автоматик равишда кўрсатиб туради.

Хатларни ўқиш

Хатларни ўқиш хам сёрфинга ўхшаб кетади. Аммо унинг сёрфингдан фарқи шуки, сайтга йўналтиришдан аввал қисқа бир матн берилади ва сиз ушбу матнни ўқиб чиқган ҳолда битта саволга тўғри жавоб бершингиз лозим. Ушбу ходиса интернетда ботлардан химоя қилиш жараёнларидан биридир

Вазифаларни бажариш

Бунда вазифа эгаси томонидан маълум бир шарт қўйилади. Ушбу шарт бажарилгандан сўнг қилинган иш скриншоти ёки ссилкаси юборилади ва пул ишланади. Масалан Одноклассникидаги ёки ВКонтактедаги бир гуруҳга аъзо бўлиш, сайтга фикр қолдириш ва ўз фикрини билдириш каби.

Вазифаларнинг мураккаблиги, вақт сарқланиши ёки қандайдир бир тўловни ўз ичига олишига қараб турлича нархланади. Масалан бир сайтда рўйхатдан ўтиб икки кун муддат актив холатда бўлиш сўраладиган бўлса сиздан икки кун талаб этилади. Шунга яраша вазифа тўлови хам 1-2 долларга тенг бўлади. Айрим сайтларда рўйхатдан ўтиш 1-2 доллар атрофида бўлиши мумкин. Вазифаларда ушбу сайтда рўйхатдан ўтиш сўралса вазифанинг нархи ха шунга яраша 3-5 долларга тенглашади.

Рўйхатдан ўтиш

Кўриб турганингиздек рўйхатдан ўтиш учун 2 нарса кифоя:

  • Логин (ўзингиз ўйлаб топишингиз лозим)
  • Электрон почта

Бўш жойларни тўлдирганингиздан сўнг “Регистрация” тугмасини босасиз ва рўйхатдан ўтасиз. Рўйхатдан ўтканингиз бўйича қуйидагича хавола очилади:

Шундан сўнг киритган электрон почтангизга тасдиқлаш учун хат юборилади. Почтангизга ўтиб рўйхатдан зтганлигингизни тасдиқлайсиз ва сизга юборилган паролни сақлаб шу парол ёрдамида сайтга кирасиз.

Кўриб турганинзидек сайтга кирганингиздан сўнг пул ишлашга ўтишингиз мумкин. Юқоридаги расмда Пул ишлаш усуллари, уларга тўланадиган тўлов қиймати ва сайтни томоша қилиш вақтлари алохида белгиланган.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *