ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР ГУЛЛАРИНИНГ ЧАНГЛАНИШ ЖАРАЁНИНИ ҚАНДАЙ ТЕЗЛАТИШ МУМКИН?

Помидорнинг биринчи гуллари кўрингандан бошлаб, чанглатиш воситаларини қўллай бошлаймиз. Уларни бехато мева тугиши учун уларга қўшимча тадбирларни тадбиқ қилишимиз фақат фойда беради. Чангланиш жараёнини яхшилаш ва чанг заррачаларининг гуллар оғизчаларига тушишини таъминлаш мақсадида ўсимлик ва унинг гуллари титраткичлар ёрдамида ҳаракатлантирилади ёки сим шпалерларга таёқ билан урилади.

Ушбу тадбирлар эрталабки соатларда, лекин ҳавонинг нисбий намлиги камайгандан кейин ҳафтасига камида уч марта ўтказилади. Бунда чанг заррачаларининг сочилувчанлиги таъминланади. Ўсимлик ҳосили шаклланишини яхшилаш мақсадида, унинг ўсиши ва ҳосили пайдо бўлишини тезлаштирувчи махсус стимуляторлар қўлланилади.

Булар бутон туркумли препаратлардир. Улар билан ишлов берилганда, уруғсиз помидор тугунлари ҳам ҳосил бўлади. Бундай мевалар бошқаларидан чўзинчоқлиги билан ажралиб туради.

Қуйидагиларни ўқиб кўринг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *