Картошка экиш учун ер қандай тайёрланади?

Дўстларингизга улашинг

Ўлкамизда қишнинг изғиринли кунлари ортда қолиб, баҳор ҳавоси сезилиб қолди. Юртимизнинг жанубий ҳудудларидаги бобо деҳқонларимиз эса аллақачон баҳорги экинлар экиш тараддудига тушган. Юртдошларимизнинг овқатланиш рационида эса картошка муҳим ўрин тутади. Шу боис картошка экиш учун ерни қандай тайёрлаш кераклиги хусусида баъзи фикрларимизни сиз билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

Редисканинг аччиқ бўлиб қолиши сабаби нимада? Ичи ғовак бўлиб қолиши сабабичи?

Помидор куяси ва унга қарши курашиш чоралари

Симқуртлар ва уларга қарши кураш чоралари

Картошка – қуёшсевар ўсимлик. Сояда ўсган картошканинг ҳосилдорлиги паст бўлади. Картошкадан юқори ҳосил олиш учун уни илгари беда ёки кузги буғдой, бодринг ёхуд карам ўстирилган ерга экиш керак. Картошка билан помидорни алмашлаб экиб бўлмайди, чунки бу ўсимликлар бир ботаник оилага мансубдир. Картошкани помидор билан алмашлаб экиш ёки картошкани алмашламасдан бир неча йил бир ерга экиш ўша тупроқда касалликлар, айниқса, фитофтороз замбуруғларининг пайдо бўлишига олиб келади. Тупроқни тайёрлашни картошка экишдан 4-5 ҳафта олдин бошлаш керак, чунки у ерда бунгача ўсган ўсимликнинг қолдиқлари тупроқ остига кўмилиб, картошкани эккунга қадар чириб кетиши зарур. Бу эса, ўсаётган сабзавотга керакли тупроқнинг намлигини таъминлайди. Агар экин майдони органик ўғитлар билан таъминланмаса, картошкани суғориш натижа бермайди. Картошка экиладиган тупроқ юмшоқ бўлиши керак, бу эса, картошка илдизларининг тупроққа чуқур кириб боришига шароит яратади.

Қуйидагиларни ўқиб кўринг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *