Картошкани ташқи муҳит омилларига муносабати.

Картошкани ташқи муҳит омилларига муносабати, уни иқлими салқин, қаттиқ совуқ ва иссиқ бўлмайдиган Жанубий Американинг тоғли ва тоғолди минтақаларида, узоқ давом этган эволюция даврида шакланган. Бу, картошка салқин ҳаво нисбий намлиги юқори бўлган мўтадил иқлим ўсимлиги эканлигидан дарак беради.

Картошка ўрта кенгликларда жуда яхши ўсади. Уни асосан Европанинг Шимолий ярим шарининг 40 ва 60 градус шимолий кенгликда етиштирилади. У бироз шимолга 70 градус ш.к. кириб боргач, ўртача ҳосил беради. Шимолий Америкада картошка етиштириш шароити 40 градус ва 50 градус ш.к. районига тўғри
келиб, у ерни иқлими уни ватани иқлимига яқиндир. Жанубий яримқуррада картошка етиштириладиган асосий регионлар қуруқликнинг жанубий қисимга жойлашган.

Турли етилиш гурухларига мансуб картошкалар ўсув даврини(60
кундан170 кунгача) узун ёки қисқалигига кўра бир-биридан фарқ қилади. Шу сабабли улар турли иқлим шароитга яхши мослашаоладилар. Ундан максимал ҳосил олинмасада шимолий ва энг жанубий минтақаларда ўсув даври қисқа бўлганлари етиштирилади.

Ҳароратга муносабати. Картошка ўсув даврини турли босқичларида
ҳароратга турлича муносабатда бўлади. Тиним даврини ўтиб бўлган туганаклар, ерга экилганида ҳарорат 3-5 С бўлса кўкарабошлайди. Бу ҳароратда картошка ўсимтаси жуда секинлик билан ривожланади, натижада туганаклар кўпчилик ҳолларда замбурғ ва бактериал касалликлар билан зарарланади. Кўпчилик навлар илдизи ва ўсимтаси 9 С да яхши ўсади, шунинг учун шу ҳарорат мавжуд бўлгандагина экиш керак.

Ниҳол ҳосил бўлгунича тупроқ ҳарорати 7 С тушса айрим навларда туганакларни ўсиб кетишига сабаб бўлади; ўсимликлар ўрнида оқ томирлар ва кўп сондаги майда туганаклар ҳосил бўлиб, шу билан ўсув даври тугайди ва хато миқдори кўпаяди, вегетатив массасини ўсиши жуда кечикиб, тупроқ патогенлари билан зарарланиши ошиб кетади.

Туганаклар яхши кўкариши учун энг қулай ҳарорат 18-22 С. Уруғлик
туганак намлиги етарли, ҳарорати 11-12 С бўлган тупроққа экилса, ниҳоллар 23 кундан сўнг 14-15 С– 17-18 кундан ва18-25 С да эса12-13 кундан сўнг ҳосил қилади. Кейинчалик ҳароратни кўтарилиши ва пасайиши ниҳоллар ҳосил бўлишини кечиктиради. Тупроқ ҳарорати 7 С дан паст ва турғун бўлса ниҳоллар кўпчилик холда 35-50 кундан сўнг ҳосил бўлади. 3-5 С ва 31 С ҳароратда туганак куртакларини ривожланиши тўхтайди. Қулай ҳарорат (10-18 С) мавжуд бўлган шароитда турли навларда ниҳолларни тўлиқ ҳосил бўлиши учун суткалик ўртача ҳарорат 25-30 С бўлиши талаб этилади.
Туганакларни бир неча кун мобайнида – 1 С ва+35 С ҳароратда бўлиши уни зарарланишига олиб келади.

Туганаклар қисқа муддат мобайнида–5-7 С ва юқори 43-45 С
ҳароратда ишлов беришга бардош беради. Айрим навларнинг туганаклари 0 С ҳарорат таъсирида унувчанлик хусусиятини йўқотади. Аммо, қиш фасли илиқ ва қалин қор ёғадиган йиллар мўътадил иқлимли районларда туганаклар сақланиш даврини далада ўтказадилар. Бунга, туганакларни секин-аста совиши ва кўп миқдорда–8 фоизгача қанд моддасини тўпланишини асос қилиб кўрсатиш мумкин.

Ҳарорат 7 С дан паст бўлмагандагина картошка илдизи ҳосил
бўлабошлайди. Картошка палаги 5-6 С ўсабошлайди ва у 17-22 Сда жадал ўсади. Ассимиляция жараёни учун энг қулай ўртача ҳарорат 20
С атрофида (кундузи 25 С кечалари 12-14 С) бўлади. 29-30 С ҳароратда ўсишдан тўхтаб қолади. 40 С ҳароратда палагини ўсиши бутунлай тўхтайди. Палаги–1,5-1,7 С совуқда нобуд бўлади. Баҳорда– 1,5-2
С совуқдан палаги нобуд бўлади ва ижобий ҳарорат тикланганидан сўнг яна кўкарабошлайди.

Аммо, ўсимликни секин ривожлангани учун ҳосилдорлиги кескин пасаяди. 25 Сдан юқори ҳароратда етиштирилган картошка ўсимлигида поялари ва ён шохлари ўсиб, барглари энсизланиб, хлорофилл доначалари камайиб, ўсув даври қисқаради, ҳосили камаяди, туганаклари чўзинчоқ шаклга киради
ва тиним даври қисқаради.

Картошкани гуллаши ва мева ҳосил қилиши учун 18-24 С энг қулай ҳарорат ҳисобланади. 27 С дан юқори ҳароратда ғунчалари ва гуллари тўкилиб мева ҳосил қилиши сусаяди. Ижобий паст ҳарорат картошка ўсимлигини ўсишига салбий таъсир этади. Ҳарорат 7 С дан паст бўлса палаги ўсишдан тўхтайди, ассимиляция жараёни суст давом этиб, нафас олиши кучаяди. Картошкани ривожланишида туганакларни ҳосил бўлиш вақти энг маъсулиятли давр бўлиб, у ғунчалаш босқичига тўғри келади.

Қуйидагиларни ўқиб кўринг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *