Лимон етиштириш. Лимон танасидан ўстириш – Bizness.uz

Лимон етиштириш. Лимон танасидан ўстириш

лимон етиштириш силари

Лимон етиштиришни бошлаётганлар учун лимон дарахти танасидан фойдаланган холда етиштириш энг машхур усул хисобланади. Лимоннинг танасидан ўстириш жуда хам мураккаб иш хисобланмайди. Агар сиз ўстирмоқчи бўлган лимон дарахти танаси икки баробар яшовчанлигини таъминламоқчи бўлсангиз тана учун кичик иссиқхона ташкил қилишингиз лозим.

Кичик иссиқхона қандай бўлади?

Лимон танасини екган тувагингизни кичик пластмас идиш ёки “банка” билан ёпишингиз лозим бўлади. Бу ҳолатда лимон танаси худди иссиқхонада жойлаштирилгандек бўлади. Идиш ичида доимий ҳарорат ушланиб туради ҳамда тананинг яшовчанлигини икки баробарга кўпайтиради.

Ишни нимадан бошлаш лозим?

Албатта лимон дарахтидан танани кесиб олганингиздан кейин ушбу танани илдиз чиқаришга ёрдам берадиган дори воситаси билан сувли аралашма ичига қўйилади. Шундан сўнг тана экиладиган идиш ёки тувак керакли қумли аралашма билан тўлдирилади. Идиш диаметри 10 см бўлиши тавсия этилади.

Тувакка лимон танасини жойлаштирганингиздан кейин тананинг атрофини қум билан пресслашга ҳаракат қилинг. Шундан кейин тананинг атрофига сув қуйиб юқорида айтилган идишлардан бири билан ёпиб қуйинг.

Танада лимон барглари бўлиб, улар йпилган идишга тегадиган бўлса(худди расмдагиде) ҳам ҳеч қандай зарари йўқ. Кўчатни экканингиздан сўнг унинг қуми қуриб қолмаслигига эътибор беринг. Цитрус ўсимликлари намликни ёқтиришади. Агар сиз лимон танасини қишда еккан бўлсангиз, ҳамда тана кўкараётганин кўрсангиз ҳам устига қопланган идишни бирданига олиб ташлашга ҳаракат қилманг. Олиб ташлаш учун кўчатни секинлик билан муҳитга ўргатиш лозим бўлади. Ҳар куни 15 дақиқадан қопланган идишни олиб қўйиб, 15 дақиқадан қўшиб борилади(биринчи кун 15 дақиқа, 2 кун 30, 3 кун 45 ва ҳ.к).

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *