Лавлаги етиштириш. Етиштиришга оид барта керакли маълумотлар

ОШ ЛАВЛАГИ ЕТИШТИРИШ

Аҳамияти.

Лавлаги озиқ-овқат сифатида йил давомида ишлатилади. Баҳорда овқатга ёш барглари ва илдизлари, ёзда ва кузда меваси фойдаланилади. Тўйимлилиги жиҳатдан лавлаги бир қатор сабзавотлардан устун туради. Органик кислотага бой сабзавотлар орасида лавлаги фосфор ва калий сақлаш бўйича биринчи ўринни эгаллайди.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар.

Ош лавлагини маҳаллий Диёр, нави ва чет элнинг Бордо –237, Бикорес, Боро F 1 , Пабло F 1 дурагайлари экилади.

google.com
Уруғ танлаш.

Экиладиган уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун (синмаган), вазндор бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш.

Уруғ сепиладиган майдонлар ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан сифатли қилиб тозаланади. 1 сотих ерга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 тонна) чириган гўнг солинади. Тупроқ 20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланади ва яхшилаб текисланиб, суғориш эгатлари олинади.

Экиш муддати ва схемаси.

Ош лавлаги уруғи уч муддатда экилади: баҳорги, ёзги ва кеч кузги (тўқсонбости). Ёзги муддатда жанубий ҳудудларда 1–10 август, марказий ҳудудларда 5–30 июн, шимолий ҳудудларда 1–10 июнда экилади. Баҳорги муддатда жанубий удудларда 15 феврал–1 март, марказий ҳудудларда 1–15 март ва шимолий ҳудудларда мартнинг учинчи ўн кунлиги – апрелнинг биринчи ўн кунлигида экилади. 

Тўқсонбости муддатда марказий минтақада жойлашган вилоятларда 10 ноябр–10 декабрва шимолий минтақаларда 1 ноябр–10 декабрда экилади. Уруғ сарфи баҳорги ва ёзги муддатларда 1,4–1,6 кг, тўқсонбости муддатда 1,6–1,8 кг сарфланади. Экиш схемаси қаторлар ораси 70 см га 2-3 қатор лентасимон усулда ўсимликлар ораси 8-10 см қилиб экилади. Айрим холларда сочма усул қўлланилади. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.

Парваришлаш.

Ош лавлаги 2–3 марта чопиқ ва ўтоқ қилинади. 10 сотих майдонга 15–20 кг азот, 10–15 кг фосфор, 8–10 кг калий солинади. Суғориш экиш муддати, тупроқнинг механик таркиби, сизот сувининг жойлашиш чуқурлигига қараб 8–12 марта ўтказилади. Лавлаги уруғлари 4–5 оС да униб чиқа бошлайди, ўсиб-ривожланиши учун энг қулай ҳарорат 20–25 оС. Лавлаги совуқ (-2–3 о С) ва юқори ҳарорат таъсирига чидамли. Тупроқда нам етарли даражада бўлганда юқори ҳосил беради.

google.com
Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш.

Ширалар ҳамда лавлаги узунбурун зараркунандаларига қарши курашишда ерларни кеч кузда чуқур қилиб ҳайдаш, 10 сотихга Каратэ 5% эм.к. (0,2 л/га), Маспилан % н.кук. (15–25 мл/га), Перфекто 17,5% сус.к. (0,2-0,3 л/га) препаратларининг биронтасини 60 литр сувда аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Ҳосилни йиғиштириш.

Ош лавлаги илдизмевасининг диаметри 3-3,5 см бўлганда ковлаб олинади. Такрорий экилган ош лавлаги ҳосили қаттиқ совуқ тушмасдан йиғиштириб олинади, тўқсонбости муддатда экилган ош лавлаги хосили май июн ойида йиғиб олинади.

Иқтисодий самараси.

10 сотих майдонга 200 г уруғига 50 минг сўм арфланади. Умумий харажатлар 576500 сўмни ташкил этади. Хосил нархи бир килограми энг паст нархда 1000 сўмдан сотилганда 4 млн. 150 минг сўм бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 3 млн. 573 минг сўм соф фойда олиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *