​​Ғовакловчи пашша ва унга қарши кураш.

Ғовакловчи пашша (русча номи минеры) 1999 йилда республикамизда биринчи марта рўйхатга олинган. Бу тур ғовакловчи пашша учун помидор, бодринг энг хушхўр ўсимлик ҳисобланади. Бу зараркунанда ўсимлик барги мезофили билан озиқланиб фотосинтетик юзани камайтиради, баъзи ҳолларда барглар қуриб қолади.

Кураш чоралари

Агротехник кураш: Алмашлаб экиш, қатор ораларига ишлов бериш.

Биологик кураш: Сабзавотлардаги ғовакловчи пашшага қарши биологик кураш учун олтинкўзни 3-4 кунлик тухумини зараркунанда сонига қараб 1:10, 1:5 нисбатларда чиқариш.

Кимёвий усул: Агарда ғовакловчи пашшанинг миқдори кўп бўлганда қуйдаги препаратлардан бирини қўллаш тавсия этилади: Суми-алъфа 20% эм.к. препаратидан – 0,6 л/га, Конфидор, 20% эм.к. – 0,25 л/га, Вертимек, 1,8% эм.к. – 0,6 л/га, Карбофос, 50% эм.к. – 0,6 л/га қўллаш тавсия этилади.

Қуйидагиларни ўқиб кўринг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *