Озиш сирлари. Диетасиз озиш №2

Озиш сирлари. Диетасиз озиш

Ўтган галги мақолада Диетасиз озиш ҳақида гапирилган эди. Бугунги мақолада диетасиз озишни давом эттирамиз. Ўтган галги мақолани ким ўқиб улгурмаган бўлса мархамат:

Диетасиз озиш учун яна нималар қилишимиз лозим?

Шакар миқдорини камайтиринг

Газли, шакар моддаси бор бир стакан сувни  бир стакан оддий истемол сувига алмаштириш натижасида сиз 10 ош қошиқ шакардан тийилган бўласиз. Энди тасаввур қилиб кўринг бир литрлик ёки бир ярим литрлик газли ёки шакар моддаси бор сувдан қанча шакар миқдоридан тийилган бўласиз?! Суюқ шакарнинг зарари нимада? Суюқ шакар яъни газланган ширин сувларни истемол қилганингизда  организмингиз ушбу суюқликни озуқа сифатида қабул қилмайди. Аммо ушбу суюқликларда эса сизнинг танангиз оғирлигига таъсир қулувчи моддалар талайгина бўлади. Бир бутилка ушбу тоифадаги сувни ичганингизда 450 калория олишингиз мумкин. Тадқиқот натижаларига қараганда ширинлик, канфет ёки шоколад истемол қилишга мойиллиги бўлган инсонлар газли ширин сув ичганларга қараганда камроқ семиришар экан. Хулоса ўзингиздан…

Газли, ширин сувлардан кечолмаяпсизми?

Газли, ширин сувлардан кечолмаган тақдирингизда узун ва ингичка стаканлардан фойдаланинг. Нимага дейсизми? Чунки узун ва ингичка стаканларда сиз 25-30% камроқ газли сувларни истемол қиласиз. Қанақасига дейсизми? Корнелл университети фалсафа фанлар доктори Брайан Уэнсинк (Brian Wansink)нинг тадқиқот натижаларига кўра узун аммо ингичка стаканлар мияни тасаввур жихатидан алдай олар экан. Хатто малакали мутахассислар хам калта аммо хажми катта стаканларга узун аммо ингичка стаканларга нисбатан кўпроқ суюқлик солишар экан… Мана сизга 25-30% камроқ газли, ширин сув.

Спиртли ичимликларни чекланг

Спиртли ичимлик истемол қилувчи одамлар ўзини тийиб туриши албатта қийин бўлади. Ҳар хил тадбирлар, учрашувлар, туғилган кун ва бошқалар спиртли ичимликни истемол қилишга бўлган мойилликни янада кучайтиради.  Эслаб қолинг! Спиртли ичимликлар мия фолиятига таъсир қилиб тўқлик ҳиссининг пайдо бўлишини бузиб қуяди. Сиз тўйганингизни ҳам сезмайсиз. Жуда кўп миқдорда спиртли ичимлик истемол қилиш эса бу хиснинг умуман йўқолишига олиб келиши мумкин. Натижада оғирлик ошади. Спиртли ичимлик мия фаолиятига таъсири камайтириш учун эса кўпроқ сув истемол қилиш лозим.

Кўк чой ичинг

Кўк чой озиш учун харак қилаётган одамларнинг энг тўғри танловидир. Кўпчилик тадқиқотларнинг таъкидлашича кўк чой организмдаги калорияларни йўқ қилиш механизмини ишга тушириб озишга катта хисса қўшади. Бу қанчалик хақиқат бўлмасин кўк чойни истемол қилиш шунчаки ёқимли.

Йога билан шуғулланишни ўрганинг

Тадқиқотлар натижаларига қараганда йога билан шуғулланадиган аёллар бошқа спорт турлари билан шуғулланадиган аёлларга нисбатан вазни кичикроқ бўлар экан. Олимларнинг фикрига қараганда йога билан шуғулланувчиларнинг нафат танаси мувозанатланади, балки уларнинг ички олами, фикрлаши ҳамда онги ҳам мувозанатланар экан. Шунинг учун ҳам йога билан шуғулланувчиларнинг аксарияти медитация (ички хотиржамликка эришиш) билан ҳам шуғулланишади. Бу нарса эса инсонларга тинчланишга, сокин бўлишга ва стресс ҳолатлардан чиқиб кетишга ёрдам берар экан. Стресс эса хабарингиз бор семиришга сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Уйда овқатланишни одат қилинг!

Ҳозирги кунда сир эмас уйда овқатланиш ҳам бир муаммодай бўлиб қолмоқда. Харкимда хар хил сабаб: ишнинг кўплиги, тез пишар фастфудлар, хотдог, пицца ва бошқа овқатларнинг ҳар қадамда мавжудлиги ва иштахани очиши…Яна қўшимчасига газли сувлар, кола, фанта ва б.қ лар истемол қилинади. Озишни хохласангиз уйда камида 5 кун овқатланишни одат қилинг. Бу нимага фойдаси тегиши мумкин дейсизми? Уйда ўзингизни қўлингиз билан ёки яқин инсонингизнинг қўли билан қилган овқатингиздаги моддалар, махсулотлар ва ёғларнинг ўзингизга кераклича бўлишини таъминлай оласиз. Пулни тежайсиз ва ўзингизга мос овқат тайёрлайсиз, шакар миқдорларини ҳам назоратда ушлайсиз.

Овқатланиш пайтида бироз вақт тўхтаб туриш жараёнини “ушланг”!

Кўпчилик овқатланаётган пайтида қўлидаги қошиқ-вилкаларни қўйиб бироз “Пауза” ушлашади. Бу табиий ҳолат ҳисобланади. Аммо!!… Диетологларнинг фикрича бу жараёнда мия ошқозон тўлалигини, туйиш ҳиси пайдо бўлганлигини ва овқатланишни тўхтатиш кераклиги бўйича сигнал юборган бўлади. Бироқ деярли барчамиз ушбу жароённи пайқамай бироздан кейин яна овқатланишда давом этамиз.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *