Озиш сирлари. Диетасиз озиш №3 – Bizness.uz

Озиш сирлари. Диетасиз озиш №3

Озиш сирлари. Диетасиз озиш

Бугунги мақола Диетасиз озишга бағишланган навбатдаги, учинчи мақола бўлади. Аввалги мақоларларда бўлгани сингари бугун ҳам оғирлигингизга таъсир қилувчи аммо диетани талаб қилмайдиган усуллар ҳақида гаплашамиз.

Аввалги мақолаларни ўқимаганлар учун:

1 Озиш сирлари. Диетасиз озиш №1

2 Озиш сирлари. Диетасиз озиш №2

“МЯТНЫЙ” сақичларни чайнанг

Сақични танлашга ҳам эътибор қаратинг. Шакар миқдори бўлмаган сақичларни чайнаш озишга ёрдам беради. Қандай дейсизми? Биринчидан сақич хазм қилишда ёрдам беради. Аммо бугунги гапириладиган фойдаси бу ҳақда эмас. Сақичнинг яна бир ҳусусиятидан бири бу иштахани буғишдир. “МЯТНЫЙ” деганимизнинг сабаби бор. Чунки ўткир таъмга эга бўлган сақичнинг ушбу тури сизни турли хил ёқимли овқат ҳидларидан “химоя” қилади ва иштахангизнинг очилишига тўсқинлик қилиб туради. Натижа эса ҳамма маълум.

Одатий овқат истемол қиладиган идишингизни ундан кичик бўлганига алмаштиринг

Одатий авқатланиш ниқобчангизни алмаштириш ҳам сиз кутмаган эффектни беради. Одатда 300-400грам овқат истемол қиладиган катта идишингиз ўрнига кичиги келганда овқатингиз ҳажми хам шунга яраша 200-300грамни ташкил қилади. Бундан ташқари психологларнинг тадқиқотлаи натижасига қараганда бир хил хажмдаги озиқ-овқатни катта ва кичик ниқобчаларга жойлаштирилганда ҳамда истемолчига тақдим этилганда овқат истемолчиси кичик ниқобчанинг озиқ овқатини истемол қилиб тўйганлигини ёки тўйиш ҳиссини кўпроқ сезганлигини таъкидлашган. Сиз ҳам шу усулдан фойдаланиб кўринг.

Кам-кам аммо тез-тез овқатланинг

Consumer Reports нинг тадқиқот натижаларига қадаганда қомати жойида бўлган, оғирликдан ва семизликдан азият чекмайдиган инсонларнинг кўпи кам-кам аммо тез тез овқатланиб туришар экан. Кунига одатдагидек 3 махал эмас, балки 5 махал овқатланадиган инсонлар ўзларини анча тетик хис қилишар ҳамда овқатланишда муаммоларга дуч келишмас экан. Уларнинг фикр билдиришича биринчи марту ушбу тизимга қўйилаётган одам фақатгина бир ҳафта қийналар, аммо кейинчалик одатий ҳолдек кўникиб кетар экан.

80/20 қоидасини синаб кўринг

Топ-модель Жизель Бундхеннинг таъкидлашича унинг қоматини ушлаб туриш ҳамда бир вақтнинг ўзида ўзи севиб истемол қиладиган таомлардан воз кечмасликка фақатгина 80/20 қоидаси сабабчи экан. 80/20 қоидасининг сири шундаки сиз ҳафта ёки кунни бир муддат деб белгилаб олишингиз лозим. Масан бир кунни муддат деб белгилаб олдингиз. Ушбу кунда сиз 5 махал овқатнадиган бўлсангиз, шундан 4 тасида яъни 80 % ҳолатда соғлом турмуш тарзига таълуқли ёғсиз маҳсулотларни, қолган бир маҳалда эса яъни 20% да ўзингиз ҳоҳлаган таомларни истемол қилишингиз мумкин. Ҳафтада худди шундай 4 кун соғлом овқатланиш тарзи, 1 кун эса ўзингиз истаган овқатлар. 80/20 қоидаси шундан иборат.

Маълум бир пайтларда “вегетариан”га айланинг

Сизга гўштдан воз кечинг деган ниятим йўқ. Аммо ҳаётингиз бир муайян даврида вегетарианларга айлансангиз озишингизга икки карра ёрдам берган бўласиз. Бундан ташқари хозирги кунда гўштданда мазалироқ бўлган, аммо озишга ҳалақит бермайдиган бир нечта озиқ овқатлар мавжуд. Гул карамдан тайёрланган салатларни бир истемол қилиб кўринг. Таъми сизни хойрон қолдиришига кафолат бераман)

Озишга оид мақолалар:

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *