Озиш сирлари. Диетасиз озиш №1 – Bizness.uz

Озиш сирлари. Диетасиз озиш №1

Озиш сирлари. Диетасиз озиш

Олдинги мақолаларда сув ёрдамида озиш ҳақида ёзган эдим. Бугунги мавзумиз диетасиз озишга бағишланган. Сизда диетасиз озиш мумкинми деган савол туғилиши мумкин. Албатта мумкин! Бунинг учун бир нечта қоидаларга риоя қилишингиз лозим бўлади. Ушбу қоидалар ҳақида эса хозирги мақолада танишиб чиқамиз.

Сиз озиш учун ҳар қандай диетолокка мурожаат қилсангиз хам сизга биринчи гапни тўғри овқатланишдан бошлашни маслаҳат беришади. Диетасиз озиш сиз ўйлагандан кўра осонроқ, ёқимлироқ ва маззалироқдир). Бунинг учун эса айтиб ўтиладиган маслаҳатларни ўзингизга, ҳар куни тиш ювишни одат қилганингиздек буни ҳам одат қилсангиз кифоя.

Барча озиқ-овқатларни секин истемол қилинг

Озиш сирлари. Диетасиз озиш

Агар сиз овқатни “самалёт” каби тез истемол қилишга одатланган бўлсангиз энди “самалёт”ингизни секинлаштиринг. Сиз тез овқатланар экансиз ошқазонингиз тўйганлик ҳисини сезишингиз қийинлашиб қолади ва сиз хаддан ортиқ кўп овқат истемол қилиб қўясиз. Биринчи хафта давомида секинроқ истемол қилишни ўрганиш учун ёнингизга телефонингизни олиб келинг ва таймерга 20 дақиқани қўйиб қўйинг. Шу 20 дақиқа давомида овқатни истемол қилиб бўлишни назоратга олинг, ейишни вақтга қараб мослаб олинг. Кейинчалик бу одат бўлиб қолади.

Етарлича ухланг

Озиш сирлари. Диетасиз озиш

Мичиган университетининг (University of Michigan) бир тадқиқотчисининг таъкадлашича етарлича ухлагани натижасида у бир йил 7 килограм вазн йўқотишга эришган. Етарлича ухламаганлигингиз натижасида миянгизнинг когнитив жараёни секинлашади ва сизда тўқлик хислари йўқола бошлайди. Бунинг натижасида аста-секинлик билан килограсларни тўплаш бошлайсиз.

Кўпроқ сабзавотларни истемол қилинг

Забзавотларнинг фойдаси ҳақида гапириб ўтиришимнинг хожати йўқ менимча. Бу ҳаммага маълум. Аммо овқатланиш столингизда доимий сабзавотларнинг бўлиши сизда 2 хил ўзгаришларга сабаб бўлади:

  • сабзавотларнинг таркибида сув миқдори кўп бўлганлиги сабабли сизда тез тўйиш хиси ортади. Бундан ташқари терингизнинг гидратциясини ҳам нормал ҳолатга келтиради
  • Сабзавотларнинг кесилган ҳолатида ҳам хажм жихатдан катта бўлганлиги сабабли оз миқдордаги сабзавотлар ҳам кўп овқат истемол қилгандек туйғу ҳосил қилади

Суюқ овқатлардан юз ўгирманг

Озиш сирлари. Диетасиз озиш

Овқатланиш рационингизга товуқ шўрва йоки сабзавотли шўрваларни киритишингиз оғирлигингизнинг манфий томонга ўтишига сабаб бўлганини сезмай хам қоласиз. Суюқ овқат хазм қилишни секинлаштиради ва сизда тўқлик хиссини ушлаб туради. Суюқ овқатлар тез тўйганлик хиссини келтирганлиги сабабли бошқа ортиқча истимол қилишга мойилликни камайтиради.

Нонли махсулотларнинг истемолига эътибор қаратинг

Озиш сирлари. Диетасиз озиш

Бизнинг халқга одатий хислатлардан бири бу ҳар бир таом билан нон ейиш. Албатта му мазали тўйимли озуқадан вос кечишнинг деяри имкони йўқ. Аммо унинг меъёрини билиш, ёки калорияси камларини истемол қилишнинг имкони мавжуд. Озишни хохласангиз нонли махсулотларнинг фарқланиши билишингиз зарур. Хозирда хамма дўкону-маркетларда озишга мўлжалланган ноннинг турлари талайгина. Шу турлардан истемол қилишга одатланинг.

Қовурилган гўштли махсулотлардан вос кечинг

Озиш сирлари. Диетасиз озиш

Озиш ниятингиз бўладиган бўлса қовирилган гўштдан мақсадингизга етишгунга қадар сабр қилишингизга тўғри келади. Қовурилган гўшт ва гўштли махсулотларни истемол қилиш икки карра оғирлигингизга таъсир қилади. Биринчидан сиз гўшт таркибидаги оқсилларни кўпайтирасиз, иккинчидан мой таркибидаги семиртирувчи моддаларга организмигизни тўйинтириб юборасиз. Натижада эса оғирлгингиз ошади. Шунинг учун қовурилган гўштли махсулотлардан ўзингизни тийинг.

Овқатларингизга ўзгартиришлар киритинг!

Озиш сирлари. Диетасиз озиш

Сиз пицца ейишни ёқтирасизми? Марҳамат пицца истемол қилаверинг. Аммо одатдагидек қалин хамирлигида эмас, хамирни юпқалаштиринг. Пиццада пишлоқнинг кўп бўлишини ёқтирасизми? Майли аммо пишлоқнинг таркибида ёқ миқдори кам бўлганидан танлаб қўшинг. Шу каби оддий аммо таъсирли ўзгаришлар сизнинг таънангиздан ортиқча ёғларнинг чиқишига замин яратади. Нақат пицца, балки барча махсулотларда, овқатларда ўзгартиришлар киритишга, янгилашга харакат қилинг. Бу нарса ҳам танангиздаги ортиқча вазн камайишига, ҳам соғлигингиз мустахкам бўлишига замин яратади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *