Петрушка етиштириш сирлари

Ушбу мақолада петрушка еишга оид маълумотлар келтирилган. Мақола орвали сиз петрушка екиш усулларини, унинг аҳамиятини, петрушка навларини, петрушка экиш муддатлари ва бошқа керакли маълумотларни билиб олишингиз мумкин.

Аҳамияти.

Петрушка Кўкатсабзавот экинларининг қадрланишига уларда дармондориларнинг, айниқса, аскорбин кислотаси, минерал тузлар (калий, натрий, калтсий ва бошқалар), хушбўй моддаларнинг мавжудлигидир, улар овқат таъмини яхшилаб, иштаҳани очиб, овқат ҳазм бўлишига ёрдам берадилар. Уларда оқсил, углеводлар ва органик кислоталар мавжуд. Улардан кўплари дориворлик хусусиятига эга.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар.

Петрушкани Нилуфар, Сахарная, Новас каби навлари экилади.
Уруғ танлаш. Петрушка уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш.

Кўкат экинлар учун юқори унумдор, механик таркибига кўра енгил,ва ўртача тупроқларни танлаш мақсадга мувофиқ. Ер ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотихга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 тонна) чириган гўнг солинади.
Петрушка қисқа муддатда етилишини инобатга олиб гўнг солиш билан бирга 1 сотих майдонга 1 кг азотли, 1 кг фосфорли, 0,5 кг калийли ўғит солиш зарур. Ер 20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари (пол) олинади.

Экиш муддати ва схемаси.

Эртаги ҳосил олиш учун петрушка уруғлари кузда ёки эрта баҳорда экилади. Уруғлар эрта баҳорда 15 февралдан 10 мартгача сепилади. Кузда сентябрнинг иккинчи ярми–октябр ойида очиқ далага лентасимон усулда 2–3 қатор қилиб ёки сочма усулда экилади. Уруғ
сарфи 1 сотихга 50–60 г. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.

Парваришлаш.

Майсалар униб чиққандан 10–12 кун ўтгач биринчи марта ва 2–3 ҳафта ўтгач иккинчи марта ягана қилинади. Бунда ўсимликлар
ораси 3–5 см бўлиши лозим. Ўсимликни парваришлашга – тоққилиш, қатор ораларини юмшатиш, суғориш ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари киради.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш.

Петрушка касалликларга анча чидамли салқинсевар ўсимлик ҳисобланади.

Ҳосилни йиғиштириш.

Бўйи 15–20 см га етган петрушка ўсимлиги эрта тонгда – кун нисбатан салқинлигида ўткир ўроқ билан ўриб олинади.

Иқтисодий самараси.

10 сотих майдонга 500 г петрушка уруғига 150 минг сўм сарфланади. Умумий харажатлар 615200 сўмни ташкил этади. Хосил нархи бир килограми энг паст нархда 3500 сўмдан сотилганда 2 млн. 450 минг сўм бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 1 млн. 835 минг сўм соф фойда олиш мумкин.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *