Помидор етиштириш. Кўчат танлаш, экиш муддати ва бошқа маълумотлар

Помидор етиштириш. Кўчат танлаш, экиш муддати ва бошқа маълумотлар

Аҳамияти.

Помидор меваси янги узилган ҳолида хамда тузланган, маринадланган, турли салатлар ҳолида истеъмол қилинади. Помидор ҳосилининг ярми шарбат, пюре, паста, соус сифатида қайта ишланади. Помидорнинг меваси тўйимли мазали ва шифобахш хусусиятларга эга.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар.

Помидорни эртапишар Дўстлик, Сахий, Шафақ, Севара, ўрта-эртапишар Тошкент тонги, ўртапишар ТМК-22, Ўзбекистон–178, Сурхон–142, Баҳодир, Шарқ юлдузи, Ситора, кечпишар Намуна–70, Дони 2000 навлари экилади.

Помидор етиштириш. Кўчат танлаш, экиш муддати ва бошқа маълумотлар

Кўчат танлаш.

Уруғ экишдан олдин вирус касалликларига қарши 48 соат давомида 50–52 оС ва 24 соат 80оС қиздирилса, кейин 3 минут 5 фоизли шўр сувда ивитилса яхши натижа беради. Помидор кўчатлари 40–45 кунлик, пояси ва илдизлари бақувват ривожланган, 6-7 чинбаргларга эга бўлган, тўқ яшил, соғлом бўлиши лозим.

Ер тайёрлаш.

Помидор экиш режалаштирилган ерларни тайёрлаш ишлари куз ойларидан бошланади. Хосилдан бўшаган майдондаги ўсимлик қолдиқлари тозаланиб, маҳаллий ўғит сочиб чиқилади. Ер майдони 28–30 см чуқурликда юмшатилади. Эрта бахорда ер 14–16 см чуқурликда юмшатилади. Йирик кесаклар хаскаш ёрдамида майдаланиб бир йўла ер текислаб олинади, кейин 70 см ёки 90 см қатор оралиғида экиш учун эгатлари тортиб чиқилади.

Экиш муддати ва схемаси.

Помидор кўпинча кўчатида экиб ўстирилади. Кўчатлар жанубий вилоятларда эртаги навлар мартнинг III ўн кунлигида, ўрта ва кечпишар навлар апрелнинг I–II ўн кунлигида; марказий минтақада жойлашган вилоятларда эртапишар навлар апрелнинг I ўн кунлигида, ўрта ва кечпишар навлар апрелнинг II–III ўн кунлигида ҳамда майнинг I–II ўн кунлигида экилади. Помидорнинг эртапишар ва ўртапишар навлари очиқ далаларда 70×40 см ва 90×30 см схемада экилади. Экилгандан сўнг кўчатлар албатта суғорилади. 1 сотих майдонга экиш схемасига қараб 280–570 та кўчат сарфланади. Парваришлаш.

Ўсимликларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилганидан 10–12 кундан кейин бошланади. Бунда эгатлар ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар ораси енгил чопиқ қилиниб юмшатилади. Енгил чопиқдан сўнг 12–15 кун ўтгач, суғорилади ва озиқлантирилади. Помидорни ўсув даврида 3-4 марта қўлда чопиқ қилинади. Помидор сувга талабчан ўсимлик бўлиб, сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида 29 18–20, сизот суви юза жойлашган ерларда 12–15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8–12 кунда, ҳосил ёппасига пишганда эса 5–7 кунда суғорилади. Куз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади. Помидор қийғос пишганда ёрилиб кетмаслиги учун навбатдаги ҳосил териб олингандан кейин сув берилади.

Помидор етиштириш. Кўчат танлаш, экиш муддати ва бошқа маълумотлар

Ўғитлаш.

Помидор етиштиришда соф ҳолда 1 сотих майдонга 7,6 кг сульфат аммоний, 2,6 кг аммофос, 1,6 кг калий хлор ўғитлари берилади. Помидор қўшимча озиқлантирилади, бунда оксигумат, гуммат натрий рослин каби моддалар билан баргидан озиқлантирилса, ўсимликни ривожланиши ва хосилдорлиги ортади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш.

Агротехник тадбирлардан бири алмашлаб экишга амал қилиш, уруғни экишга тайёрлашда ишлов бериш уларни вирусли ва бактериал касалликлардан холи қилишдир. Помидорда асосий зараркунандаларидан помидор куяси, шира, оққанот, трипс, занг канага қарши 10 сотихга Перфекто 17,5 сус.к. (20-30 мл), Каратэ 5% эм.к., Моспилан 20% н.кук. (25–30 г), Кораген 200 к.э (хлоратранилипрол) – 10л сувга 1,5-2 мл ва ғўза тунламга Аваунт 15% эм.к. (40 мл), Тайшин с.д.г. (10–12 г) препаратлари қўлланилади. Биологик усулда куя, кузги тунлам ва ғўза тунлами тухумига қарши трихограммма (ҳар бир авлодга 1 г. дан 3 марта); қуртларига қарши (бракон 100 дона), сўрувчи зараркунандаларга қарши олтинкўз, оққанотга қарши энкарзия, макролофис энтомофаглари қўлланилади. Занг канага қарши олтинкўз энтомофаги яхши самара беради.

Касалликлардан фитофтороза, ун шудринг, фузариоз ва вертициллиоз сўлиш, мозаика, столбур учрайди. Ун шудрингга қарши Лотос 10 % эм.к (30 мл, 10 сотих майдонга), фитофтороз, альтернариозга Курзат Р н.кук. (200– 250 г), Прокуре 77,2% с.э.к. (1 л/га) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. 60–70 литр сувда тайёрланган аралашма ишлатилади. Бу кимёвий препаратларни соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашиб қўллаш зарур.

Помидор етиштириш. Кўчат танлаш, экиш муддати ва бошқа маълумотлар

Ҳосилни йиғиштириш.

Помидор мевалари поясида тўлиқ пишган, лекин ҳали қаттиқ бўлганда етилган ҳисобланади. Унинг пишганини рангидан биламиз, оч ёки тўқ қизил рангга кирган меваларни йиғиб олинади. Терилган помидорларни салқин жойга қўйиш лозим. Баъзида кўк помидорларни биринчи қаттиқ совуқ тушишидан олдин териб олиб, салқин нам жойда сақлашга қўйилади. Пишган помидор вақтида териб олинмаса поясида чириши мумкин. Хосил ўсув даври давомида қўлда 12-16 марта териб олинади.

Иқтисодий самараси.

10 сотих майдонга 4760 дона кўчат учун 714 минг сўм сарфланади. Умумий харажатлар 1775500 сўмни ташкил этади. Хосил нархи энг паст нархда бир килограми 2000 сўмдан сотилганда 7 млн. сўм бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 5 млн. 224 минг сўм соф фойда олиш мумкин.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *