Психология ҳақида сиз билмаган 5 та факт – Bizness.uz

Психология ҳақида сиз билмаган 5 та факт

психология

Инсон психологияси дунёдаги энг мураккаб очилмаган масалалардан бири бўлиб ҳисобнади. Кўплаб тадқиқотлар натижасида инсон психологияси бўйича маълумотлар аниқланган бўлсада, хали кўп саволлар очиқлигича қолмоқда. Инсон психологиясида маълум бир қоидаларга риоя қилган ҳолда инсоннинг ҳатти ҳаракатларини олдиндан билиш имкониятини яратади.

Ушбу мақолада психология ҳақида сиз билмаган 5 та факт ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз

1 Эътиборсизлик натижасидаги ожизлик

Агар сиз Эътиборсизлик натижасидаги ожизлик ҳақидаги тадқиқотларни эшитмаган бўлсангиз қуйидаги видео ҳаволани томоша қилининг. Сизнинг вазифангиз ушбу видеода оқ фудболкали инсонлар неча маротаба тўпнинг узатилишини санашдан иборат(матннинг қолган қисмини ўқишдан олдин албатта видеони кўринг).

Ушбу ҳолат Эътиборсизлик натижасидаги ожизликнинг бир мисолидир. Агар сид видеони кўрган бўлсангиз оқ фудболкали инсонлар неча маротаба тўпнинг узатилишини санаган бўлишингиз тайин. Агар сизнинг жавобингиз 15 бўлса сиз тўғри жавоб берган бўласиз. Аммо сиз ушбу жараёнда горилла кийимидаги инсонни кўрдингизми?. Агар кўрган бўлсангиз қойил. Аммо кўрмаган бўлсангиз сиз Эътиборсизлик натижасидаги ожизлик йўл қўйдингиз.

2 Сиз вақтнинг ўзида фақат 3-4 та элементларни эслаб қолишингиз мумкин
Психология ҳақида сиз билмаган 5 та факт

Психологияда 7 плюс минус 2 деган бир қоида бор. Бунга кўра инсон бир вақтнинг ўзида 5-9 блокдан ортиқ бўлган маълумотларни эслаб қолиш қобилятига эга бўлмайди. Кўпчилик маълумотлар бизнинг тезкор хотирамизда 20-30 сония ичида эсда бўлиб шундан сўнг ёддан чиқишни бошлайди. Агар маълумот такрорлаб турилмаса шу сониялар ичида эсдан чиқади. Кўпчилик инсонлар хотирасида фақатгина 7 та рақамни эслаб қолиш қобилятига эгадирлар. Камдан кам инсонлар 10 рақамни эслаб қола олишади.

Охирги тадқиқотларга қараганда инсонлар бир вақтнинг ўзида янада кам, 3-4 блок эслаб қолиш қобиляти эгиб бўлиб қолишган. Биз маълумотларни синфларга ажратган ҳолда эслаб қолишга ҳаракат қилишимизга қарамасдан бизнинг тезкор хотирамиз чагараланган.

Шунинг учун ҳам телефон рақамлари доимо бир нечта бўлакларга ажратилиб кўрсаилади.

3 Биз қизил ва кўк ранглар аралашмасини яхши қабул қила олмаймиз.
Психология ҳақида сиз билмаган 5 та факт

Ушбу ранглар жуда ҳам кўп миқёсда фойдаланилишига қарамасдан бизнинг кўзимиз ушбу ранглар аралашмасини хушламайди ҳамда биз ушбу ранглар аралашмасини қабул қилолмаймиз. Ушбу ходиса “хромостереопсис” эффкти натижасида юзага келади.

“Хромостереопсис” эффектида айрим рангларнинг яққол ажралиши ҳамда айрим рангланинг йўқолиш ходисаси содир бўлади. Бу ходисада кўзларда зўрриқиш ҳам чарчоқ пайдо қилади. Бу эффект энг кўпи қизил ва кўк ранглар аралашмасида, бундан ташқари яшил ва қизил ранглар аралашмасида намоён бўлади.

4 Бир нарсага диққатлик билан фақат 10 дақиқа эътибор беришингиз мумкин
Психология ҳақида сиз билмаган 5 та факт

Инсон бирор бир йиғилиш, семинар ёки мажлисларда ўтирганда, ҳаттоки ушбу йиғилиш ёки машғулотлар сиз учун жуда қизиқарли туюлсада 7-10 дақиқа диққатлик билан ўтиришингиз мумкин ҳолос. Шундан сўнг сизнинг диққатингиз сусайиб боради ҳамда қизиқишингиз пасаяди. Ушбу ҳолат содир бўлмаслиги учун танаффус олишингиз лозим бўлади.

5 Инсон вақтнинг 30 фоизини орзу қилишга сарфлайди
Психология ҳақида сиз билмаган 5 та факт

Ҳаёл қилишни ёқтирасизми? Психологларнинг тадқиқот натижаларига кўра ҳар бир инсон вақтининг камида 30% орзу қилишга, ҳаёл суришга сарфлар экан. Айримлар эса бундан ҳам кўпроқ вақт хаёл суришар экан, аммо бу ҳар доим ҳам ёмон дегани эмас. Тадқиқотларга қараганда кўп ҳаёл сурадиган инсонлар бошқаларга нисбатан турли хил муаммолар ечимларини тез топадиган ҳамда қобилятлироқ бўлишар экан.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *