Сабзавотларни такрорий экин сифатида етиштириш

Сабзавотларни такрорий экин сифатида етиштириш

Эртаки сабзавот, картошка ва ғалла ҳосили йиғиб олинган майдонларга такрорий экин экиш учун тайёрлашда, аввало, ишни ўтмишдош ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтларни тозалашдан бошлаш зарур. Бунда ўсимлик қолдиқлари томорқа чеккасига чиқарилиб, ер қондириб суғорилади. Ер етилиши билан гўнг ёки компост сепилади, 25–28 см чуқурликда юмшатилади ва эгатлар олинади.

Томорқаларга июнь ойи иккинчи ярми ва июлнинг биринчи ўн кунлигида бодрингнинг Марғилон-822, Наврўз, Ўзбекистон–740, Ранний– 645, F1 Алиби Аякс Микс навларини; сабзининг Мирзои сариқ–304, Мирзои қизил–228, Шантанэ–2461, Нантская–4, Нурли, Зийнатли навларини; ош лавлагининг Бордо–237 каби навларини экиш тавсия этилади. Томорқаларга июнь ойининг учинчи ўн кунлиги ёки июль ойининг 1–2- ўн кунлигида картошканинг Санте, Ред скарлет, Зарафшон каби эртапишар, Аринда, Белуга, Виктория, Умид, Кондор, Драга, Корлена, Латона, Палма, Марфона, Пикассо, Романо каби эртапишар, Тўйимли, Ақроб, Диамант, Симфония каби ўртапишар навларини экиш юқори ҳосил олишни таъминлайди.

Чет элдан келтирилаётган уруғлик картошка экиладиган дала эгати олиниб, суғорилган бўлиши керак. Картошка экилгач суғорилади. Агар ер тайёрлаб қўйилмаган бўлса, у қопи билан ёки ерга юпқа қилиб, офтоб тушмайдиган салқин жойга тўкиб қўйилади. Экиш муддати 20 июндан то 20 июлгача, 70х30 см схемада экилади. Июль ойининг учинчи ўн кунлиги ўсув даври қисқа бўлган сабзавотлардан шолғомнинг Муяссар, Самарқанд маҳаллийси, Наманган маҳаллийси каби навларини, турпнинг Андижон–9, Марғилон маҳаллийси, дайкон ёки япон турпининг Куз ҳадяси ва Содиқ каби навлари, кўкатлардан укропнинг Ўзбекский–243, Ором навларини экиш тавсия қилинади. Бу даврда бегона ўтлар кўп ўсиб чиқади уларни ўташ лозим. Ўтларни йўқотиш билан бирга ортиқча ниҳолларни ягана қилиш керак. Орадан 20–25 62 кун ўтгач эса майдондаги бегона ўтларни иккинчи марта чопиқ ва ягана қилинади хамд ўсимликларни озиқлантириб, суғориш тавсия этилади.

Кечки карам кўчатлари тўлиқ тутиб олгач, сабзи, ош лавлаги, картошка туганаклари ҳамда бодринг ниҳоллари ердан тўлиқ униб чиққач, ўсув даври давомида экин турига мувофиқ 8–12 кун оралатиб 2–3 марта суғориш, ўсимлик қатор ораларини 8–12 см чуқурликда юмшатиб бегона ўтларни йўқотиш зарур. Бу тадбирлар тупроқда нам ва ҳаво сақланишини яхшилайди, ўсимликларнинг ўсиб-ривожланишига қулай шароит яратади.

Шолғом ва турп экинлари уруғи мамлакатимизнинг марказий минтақасида жойлашган ва водий вилоятларида 1–15 августда, шимолий ҳудудларда 25 июль–10 август ва жанубда 20 август–20 сентябрда сочма қилиб экилади. Эгат ораси 70 см ёки 60 см бўлиши лозим. Бунда турп уруғи 10 сотихга 400–500 г, шолғол уруғи эса 200–300 г меъёрда сарфланади. Турп уруғи 2 см, шолғом уруғи эса 1,5 см чуқурликда экилади. Хаскаш ёрдамида тупроққа аралаштирилади. Экин парваришда бегона ўтларни йўқотиш, ягана қилиш, эгатни юмшатиш ва зарарли ҳашаротларга қарши курашга жиддий эътибор бериш зарур.

Пиёз уруғи августнинг иккинчи ярми, сентябрнинг биринчи ўн кунлигида сепилади. Бунда пиёзнинг маҳаллий эртапишар Сумбула навини экиш тавсия этилади. Пиёз уруғи ернинг нишаблигини инобатга олган ҳолда 70–90 см оралиқда сочма ҳолда сепилади. Уруғларнинг 1,5–2 см чуқурликка кўмилишини таъминлаш мақсадга мувофиқ. 10 сотихга 1,4–1,6 кг уруғ сарфланиб, кўчат ораси 5–6 см ни ташкил этади. Ўсимлик икки-уч марта ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор оралари 15–16 см чуқурликда юмшатилади. Кўзланган ҳосилни олиш учун томорқага минерал ўғитлар бериш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, пиёзни кўчат қилиб экиш ҳам мумкин. Бунинг учун юқоридаги экиш муддатида 0,1 га майдонга 4–5 кг уруғ сепилади ва пиёз кўчати 2–4 барг чиқаргандан сўнг томорқага кўчириб ўтқазилади.
Бунда уруғ 3–4 баробар кам сарфланади ҳамда ўтоқ ва ягана қилиш учун меҳнат сарфи камаяди ва маҳсулотнинг товарбоплиги юқори бўлади.

Сабзавот экинларидан бир мавсумда 3–4 марта ҳосил етиштириш

Бодринг кўчатлари плёнка остига 10 мартгача экилади. Ҳосил 40–45 кундан кейин 20–25 апрелда пишиб етилади. Бодринг ҳосили июнь ойининг биринчи ўн кунлигида тўлиқ йиғиштириб олинади. 1–5 апрель кунлари ёпилган плёнкалар очилади, бодринг палаклари териб олинган пушталар юмшатилади. Уларнинг устига тезпишар маккажўхори уруғи 2 қатор қилиб экилади. Иккинчи экин – маккажўхори ҳосили томорқадан июнь ойининг охиригача йиғиб олинади. Маккажўхоридан бўшаган ерга 10–15 август оралиғида учинчи ҳосил учун турп ва шолғом уруғи экилади. Ноябрь ойининг 2-ярмида турп ҳосили йиғиштириб олинади. Турп ва шолғом экилган пушталарнинг ҳар икки ёнига тўртинчи ҳосил учун 2-қатор қилиб кўкат сабзавотлар укроп, петрушка экиш мумкин.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *