Сабзи етиштиришга оид барча маълумотлар. Сабзига оид хусусиятлар

САБЗИ ЕТИШТИРИШ

Аҳамияти.

Сабзи янгилигида ва пишириб истеъмол қилинади, консерваланади ва қуритилади. Ушбу сабзавот шарбати болаларга озиқ сифатида берилади. Камқонликда, қонбосими касалликларида доривор сифатида фойдаланилади. Сабзи уруғидан эфир мойи, ликёр тайёрлашда ва атир-упа – косметика саноатида ишлатилади.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар.

Сабзини эртапишар Мушак–195, Нурли–70, ўртапишар Мирзои сариқ–304, Мирзои қизил–228, Нант–4, Шантанэ–2461, Зийнатли каби навлари экилади.

Уруғ танлаш.

Ушбу сабзавот  уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун ва тўла бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш.

Сабзи органик моддаларга бой, ўтлоқи, қумоқ ёки соз тупроқларда яхши ўсади. Дала ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан яхшилаб тозаланади. Тупроқ 20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.

Экиш муддати ва схемаси.

Мамлакатимизнинг жанубий вилоятларида баҳорги сабзи уруғи 15–28 февралда, ёзгиси 1–15 август, тўқсонбости муддатда 15–30 декабрда сепилади. Марказий минтақада жойлашган ва водий вилоятларида баҳорги сабзи 1–15 март, ёзгиси 10 июндан-10 июлгача, тўқсонбости муддатда 10 ноябр–10 декабр, шимолий минтақаларда баҳоргиси 15–30 март, ёзгиси 10–20 июн, тўқсонбости муддатда 1–30 ноябрда 1,5–2 см чуқурликка экилади. Сабзини қаторлар оаси 70-90 см ли
пушталарга уч қатор лентасимон усулда ёки сояма усулда экилади. Уруғ сарфи 10 сотихга 500–600 г. Сепилгандан уруғлар хаскаш билан тупроққа ралаштирилади.

Парваришлаш.

Сабзини парваришлаш жараёнидаги энг муҳим тадбирлардан бири – бу уруғни ердан текис ундириб олишдир. Ушбу сабзавот уруғи 10-15 кунда униб чиқади. Ушбу сабзавот униб чиқиши билан дарҳол бегона ўтлардантозалаш ва ягана қилиш керак. Сабзи 2-3 марта ўтоқ қилинади яъни дастлабкисиўсимлик битта чинбарг чиқарганда, кейингилари эса 3–4 чинбарг чиқарганда ўтказилади. 

Суғориш.

Сабзининг илдизи яхши ривожланади, тупроққа чуқур таралади, барг юзаси унчалик катта эмаслигидан сувни кўп буғлантирмайди, аммо тупроқнинг бироз чуқур қатламидан нам тортиб олиш қобилиятига эга. Ушбу сабзавот уруғини униб чиқиши учун уруғ суви берилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда эртаги сабзи ўсув даврида 8, сизот суви юза далаларда эса 5–6 марта суғорилади.

Ўғитлаш.

10 сотих майдонга соф ҳолда 15 кг азот, 8 кг фосфор, 4,5 кг  калий солиш керак. Ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ ерларда етиштирилганда соф ҳолда 12 кг азот, 7 кг фосфор, 4 кг калий бериш керак. Ўғитларни бериш муддатлари: фосфор ўғитини йиллик миқдорининг 75 фоизи билан калийнинг ҳаммаси шудгорлашда, фосфорнинг қолган қисмини бороналаб, эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларнинг ўсув даври мобайнида иккига бўлиб берилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш.

Кўп йиллик бегона ўтларга қарши кузда 10 сотихга Галомекс 104 г/л эм.к. препарати солинади. Бир йиллик ўтларга қарши экишдан олдин 50 фоизли Гезагард препаратини 200–300 грамммдан, бегона ўтлар уруғи ердан ўнгунга қадар қўлланилади. Сабзи ўсимлиги ун шудринг касаллини билан қисман касалланади. Унга олтингугурт кукуни ва ИСО препаратини қўллаш самарали.

Ҳосилни йиғиштириш.

Сабзи илдизмевасининг диаметри 1,5-2 см бўлганда ковлаб олинади. Такрорий муддатда экилган сабзи ҳосили қаттиқ совуқ тушмасдан йиғиштириб олинади, акс ҳолда мевалар мазасини йўқотади ва узоқ сақланмайди. Сабзини хосили сараланади ва сақлаш учун хамда бозорда сотиш учун ажратилади. Илдизмевалар иложи борича шикастланмаслиги зарур акс холда сақлашга яроқсиз бўлиб қолади.

Иқтисодий самараси.

10 сотих майдонга 600 г сабзи уруғига 100 минг сўм сарфланади. Умумий харажатлар 716800 сўмни ташкил этади. Хосил нархи бир килограми энг паст нархда 500 сўмдан сотилганда 2 млн. 950 минг сўм бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 2 млн. 233 минг сўм соф фойда олиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *