Саримсоқ (чеснок) етиштириш

Саримсоқ (чеснок) етиштириш

Аҳамияти.

Саримсоқ иштаха очувчи, овқат хазм қилувчи хамда зировор сифатида ахамиятлидир. Саримсоқ пиёз қадимдан атеросклерозда, томоқ шамоллаши, бўғма, сил, овқат ҳазм қилиш фаолиятининг бузилиши ҳамда гижжа касалликларини олдини олиши воситаси сифатида қўлланиб келинади.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар.

Саримсоқни Майский Вир ва Южно фиолетовий навлари экилади. Уруғлик танлаш. Саримсоқ пиёзчасидан кўпаяди, унинг пиёзбошида жойлашган кичик пиёзчалари алохида экилади. Уруғлик пиёзбошчалари касалликлардан ҳоли, бутун синмаган ва кўкарувчанлиги яхши бўлиши зарур. Саримсоқ совуққа чидамли ўсимлик. У 3–5 о С ҳароратда униб чиқади ва 7–8 о С гача бўлган совуққа чидайди.

Ер тайёрлаш.

Дастлаб майдон ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона
ўтлардан тозаланади. 1 сотихга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 т) чириган гўнг ва минерал ўғитларни тавсия этилган меъёрда солинади. Ер 20–25 см чуқурликда юмшатилиб, йирик кесаклар майдалангач, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.

Уруғ экиш муддати ва усули.

Саримсоқ бир муддатда яъни кузда – сентябрь–октябрнинг бошларида экилади. Бундан кечиктириб экилса, кузда яхши илдиз олишга улгурмайди, оқибатда қишки паст ҳароратдан ва турли касалликлардан зарарланади. Экиш усули икки-уч қатор лентасимон усулда экилади. Бунда қаторлар ораси 70 см ли пуштага 2-3 қатор ленталар ораси 15- 20 см қилиб, кўчатлар ораси 6-8 см қилиб қўлда 3-4 см чуқурликка экиб чиқилади. Унинг уруғлик пиёзчалари 1 сотих майдонга 10-15 кг сарфланади.

Парваришлаш.

Саримсоқ экилгандан сўнг чириган гўнг билан тупроқ
усти 1-2 см қалинликда мульчаланади. Кузда совуқ тушгунча 1–2 марта суғорилади ва бир марта озиқлантирилади. Ўсимлик ўсув даври давомида 5– 6 марта суғорилади, қатор оралари 2-3 марта юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. Саримсоқни гулпояларини синдириб ташлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш ва чиринди билан мульчалаш ҳосилдорликни анча оширади.

Ўғитлаш.

Тупроқ турига қараб саримсоқ экилган ерга 10 сотихга соф ҳолда 10–15 кг азот, 10–12 кг фосфор ва 5 кг калий ўғити солинади. Саримсоқ экиладиган ерга янги гўнг солиш ярамайди, чунки бу ҳосилнинг етилишини кечиктиради ва у яхши сақланмайди. Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Саримсоқни пиёз пашшаси, тамаки трипси, кузги тунлам каби зараркунандалар зарарлайди. Уларга қарши курашда 10 сотих мийдонга Каратэ 5% эм.к. (40 мл),

Моспилан 20% н.кук. (25–30 мл) препаратлари қўлланилади. Касалликлардан сохта ун шудринг, илдиз чириш, мозаика, сарғайиш, бўғин чириш касалликларига қарши уруғларни қиздириш, касалланган ўсимликларни йўқотиш, касалликларига қарши 1 фоизли Бордо суюқлиги (мис сульфати бўйича 6–8 кг/га), Топаз 10% эм.к. (12,5–15 мл) ёки Курзат Р н.кук. (200–250 г) препаратларидан бирортасини 60 литр сувда аралаштириб
пуркаш тавсия қилинади.

Ҳосилни йиғиштириш.

Саримсоқ ҳосилини июн-июл ойларида йиғиштириб олиш керак, акс ҳолда унинг пиёзчалари бир биридан ажралиб кетади, ҳосил нобуд бўлади, товарбоплиги ҳамда сақлашга яроқлилиги пасаяди. Ҳосил белкурак билан ердан кўтарилиб, қўл билан териб олинади, кейин қуритилади. Барги ва гулпояси бўғинидан 3–5 см қолдирилиб кесиб ташланади, пиёзлари майда-йириклигига қараб сараланади.

Иқтисодий самараси.

10 сотих майдонга 120 кг уруғлик учун 840 минг сўм сарфланади. Умумий харажатлар 2512500 сўмни ташкил этади. Хосил нархи бир килограми 8500 сўмдан сотилганда 10 млн. 200 минг сўм бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 7 млн. 687 минг сўм соф фойда олиш мумкин.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *