Ширин қалампир (Булғор қалампири) етиштириш – Bizness.uz

Ширин қалампир (Булғор қалампири) етиштириш

ЕТИШТИРИШ

Аҳамияти.

Ширин қалампирнинг меваси янги узилган ҳолида салат тайёрлашда, ошпазликда, консервалашда ишлатилади. Қалампирнинг меваси овқат ва консерва тайёрлашда зиравор сифатида ишлатилади. Таркибига қалампир қўшилган дорилардан ревматизм, радикулит, безгак ва бошқа касалликларни даволашда фойдаланилади.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар.

Ширин қалампирни эртапишар Наргиза, Тонг, Жайхун F 1 , ўртапишар Заря Востока, Дар Ташкента, Сабо, кечпишар Зумрад нав намунали экилади Кўчат танлаш. Ширин қалампир кўчатлари 40–45 кунлик, 6–7 баргли, пояси ва илдизлари бақувват ривожланган, барглари тўқ яшил тусда, оғлом
бўлиши лозим.

Ер тайёрлаш.

Ерларни тайёрлаш ишлари куз ойларидан бошланиб, ҳосилдан бўшаган майдон ўсимликлар қолдиқларидан тозаланади, 1 сотих ерга 200 кг чириган гўнг сочиб чиқилади. Берилиши лозим бўлган минерал ўғитлар миқдорини бир қисми қўлда сочилиб, кейин майдон 28–30 см чуқурликда юмшатилади, хаскаш ёрдамида йирик кесаклар майдаланиб бир йўла ер текислаб олинади, кейин 70 см ёки 90 см қатор оралиғида экиш эгатлари тортиб чиқилади.

Экиш муддати ва схемаси.

Ширин қалампир кўчатлари жанубий вилоятларда мартнинг III ўн кунлиги, марказий минтақада жойлашган вилоятларда прельнинг II–III ўн кунлигида ва шимолий минтақаларда апрельнинг III ва майнинг I ўн кунлигида 70×30 см ёки 70х40 см схемада экилади. 1 сотих майдонга экиш схемасига қараб 445–475 та кўчат сарфланади.

Парваришлаш.

Ўсимликларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилганидан 10–12 кундан кейин бошланади. Бунда эгатлар ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар ораси енгил чопиқ қилиниб шатилади. Енгил чопиқдан сўнг 12–15 кун ўтгач, суғорилади ва озиқлантирилади. Ширин қалампирни ўсув даврида 3-4 марта қўлда чопиқ қилинади. Ширин қалампир сувга талабчан ўсимлик бўлиб сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида суғоришда ҳар гал 1 сотихга 5–6 м 3 ҳисобидан 18–20, сизот суви юза ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқли ерларда 12–15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8–12 кунда, ҳосил ёппасига пишганда эса 5–7 кунда суғорилади. Куз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади. Ширин қалампир ҳаддан зиёд захлатиб юборилса, сўлиш касаллигига чалинади.

Ўғитлаш.

Ширин қалампир етиштиришда соф ҳолда 1 сотих майдонга
7,6 кг сульфат аммоний, 2,6 кг аммофос, 1,6 кг калий хлор ўғитлари берилади. 1 кг аммофос ва 0,75 кг калий хлор ўғити ерни шудгорлашдан аввал 200 кг чириган гўнг билан бирга солинади. Ширин қалампирни хам қўшимча ўстирувчи моддалар яъни Оксигумат, Нитролин ва Рослин препаратлари билан баргидан озиқлантириш яхши самара беради.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш.

Асосий зараркунандалардан – шира, каналар, оққанот, трипсга қарши 10 сотих экин майдонига Конфидор 20% эм.к. (25–30 мл), (0,25–0,3 л), Моспилан 20% н.кук. (25–30 г) препаратларидан бирортаси ишлатилади. Касалликлардан меваларни учидан чириши, бактериал қора доғ, сўлиш, мозаика, столбур кузатилади. Ун удрингга қарши Прокуре 77,2% с.э.к (100– 200 г), Курзат Р н.кук. (200–250 г) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. 60–70 литр сувга тайёрланган аралашма ишлатилади.

Ҳосилни йиғиштириш.

Ширин қалампир жуда ўзига хос ўсимлик бўлиб, мевасини кўклигида ҳам, қизарганида ҳам истеъмол қилиш мумкин. Ширин қалампир кўклигида йиғиб олинса, ҳосил миқдори нисбатан кўпроқ
бўлади. Кўклигида йиғиб олинмаса 20–30 кун ичида қизил тусга киради ва мевасида А ва С витаминлари анча ошади. Ҳосил йиғишда мевалари бандини эхтиётлик билан кесиб олишга ҳаракат қилиш лозим, акс ҳолда экин новдалари синиб кетиши мумкин. Хосил ўсув даври давомида қўлда 10-12 марта териб олинади.

Иқтисодий самараси.

10 сотих майдонга 4760 дона кўчат учун 714 минг сўм сарфланади. Умумий харажатлар 1775500 сўмни ташкил этади.
Хосил нархи энг паст нархда бир килограми 1500 сўмдан сотилганда 4 млн. 500 минг сўм бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 2 млн. 724 минг сўм соф фойда олиш мумкин.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *