Соданинг фойдали хусусиятлари

Истеъмол содаси ҳар бир хонадонда бор. Ушбу ажойиб маҳсулот саломатлик ёки уй-рўзғор ишларидаги муаммоларнинг арзон ечими бўлиши мумкин. Истеъмол содаси ишлатилишидаги 10 та сирни очамиз.

Истемол содаси — оқ рангли майда кристал кукун. Одатда қандолатчиликда ишлатилади. Бундан ташқари у ажойиб тозалаш воситаси ҳамдир. Фақат шулар билан унинг фойдали жиҳатлари тугаб қолмайди.

  1. Сутда эритилиб, асал қўшилган 1 чой қошиқ сода — қуруқ йўтални даволаб, балғам ажралиб чиқишини яхшиловчи шифобахш ичимликдир. Юмшатиш билан бирга сода антисептик хусусиятга ҳам эга бўлиб, томоқ оғриганда содали сувда чайилса яхши натижа беради.
  2. Агар сиз сутни хушламасангиз 1 литр қайноқ сувда 1 ош қошиқ содани эритиб, дамламадан тўйиб нафас олинг. Аралашмага қарағай, эвкалипт ёки розмарин эфир мойларидан қўшсангиз яна ҳам яхши самара беради.
  3. Жиғилдон қайнашидан бир зумда халос этувчи ичимликни тайёрлаш учун чорак қошиқ содани ярим стакан сувда эритамиз. Сода ошқозондаги ортиқча кислотани нейтраллайди. Бундай ичимликни ичгач дарров енгил тортасиз. Шунинг учун ҳам сода коп йиллар давомида ошқозон яраси касалликларида тез ёрдам воситаси бўлган. Бироқ бундай усулдан тез-тез фойдаланиш тескари натижани бериши мумкин: кислота ажралиб чиқиши ортади. Шундай экан содани бошқа даво воситалари бўлмаган ҳолдагина ишлатиш мумкин.
  4. Сода танадан ортиқча суюқликни чиқариб юбориш хусусиятига ҳам эга бўлиб, уни гипертонияда юқори қон босимига қарши ишлатиш мумкун. Қон босими котарилганда ярим чой қошиқ сода Истеъмол қилиш бошқа дори воситалари миқдорини камайтириш имконини беради.
  5. Сода кислотада куйиш ҳолатларида қўл келиб, теридаги кислотани дарров нейтраллайди. Содали ванна — қуёшда куйганда жуда яхши фойда беради.
  6. Истеъмол содаси — танадаги нохуш тер ҳидини кетказишда энг безарар воситадир. Сода нохуш ҳид келтириб чиқарувчи бактерия ва замбуруғларга қарши курашади. Душ қабул қилаётганингизда қўлтиқ ости ва оёқ бармоқлари орасига сода суртинг. Оёқ кийими ичига ҳам сода сепиб қўйиш мумкин.
  7. Истемол содаси қўшилган иссиқ ванна тирноқ ости йиринг касалликларида ҳам яхши самара беради.
  8. Оёқ замбуруғ касалликкларида сода профилактика ва даволаш воситасини ўтайди. Бунинг учун сув ҳавзалари ёки ҳовузларда чўмилганингиздан сўнг замбуруғ касалликларини юқтириб олмай десангиз, илиқ содали ванналардан фойдаланинг.
  9. Содали арлашма чивин чақиши натижасидаги қичишларни бартараф этади. Айниқса нозик тери вакиллари дам олишга чиққанда содани унутмаганлари маъқул.
  10. Сода тери учун ҳам ажойиб тозалаш воситаси — уни бироз совун кўпиги ёки гел билан аралаштирамиз. Бундай скрабдан сўнг тери ўлик хужайралардан халос бўлиб жуда майин тус олади. Содали скрабни нозик тери вакиллари ҳам ишлатишлари мумкин, у юмшатувчи хусусиятга эга.

Буни қарангки Истеъмол содаси ёрдамида бир қанча муаммолардан ҳалос бўлиш мумкин. Агар энг оддий махсулотлар ақл билан ишлатилса, қиммат воситалардан ҳам яхшироқ натижа бериши мумкин.

Қуйидагиларни ўқиб кўринг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *