Қулупнай (Клубника) етиштириш. – Bizness.uz

Қулупнай (Клубника) етиштириш.

Қулупнай (Клубника) етиштириш.

Қулупнай (Клубника)ни экиш

Ушбу ўсимликларни сояли жойларда экиш тавсия этилмайди. Қулупнай (Клубника)ни бахорнинг боши ёки кузнинг бошида экиш лозим. Қулупнай яхши ўсиши учун у ердан яхиш озиқланиши лозим. Шунинг учун қулупнайни, муқаддам қуйидаги ўсимлик ва экинлар экилган ерга экиш мақсадга мувофиқ бўлади:

  • Укроп ёки петрушка
  • Сиримсоқ пиёз(чиснок) ёки пиёз
  • Горох ёки фасол

Қулупнай намлик даражаси юқори бўлган ерларни хуш кўради.

Қулупнай ўсимлигини экишдан олдин асалли аралашма ичига солиб қуйилади. Асалли аралашма ичига солиб қўйилган қулупнай ўсимлиги касалланишга қарши имунитет хосил қилади. Асалли аралашма 1 литр сувга бир ош қошиқ солган ҳолда тайёрланади.

Қулупнайни қандай экилади

  • Қулупнай экиладиган ерни чиринди, ўғит ва чиритилган ахлот(мол, қўй) билан аралаштиринг
  • Қулупнай экиладиган ер белкуракнинг узунлигича қазилади
  • Қулупнай экилган ўсимликлар ораси 30 смдан кам бўмаслиги лозим
  • Икки жўя(қатор) орасидаги масофа 40-70 см бўлиши керак
  • Агар ер чиритилган ўғит билан бойитилмаган бўлса хар бир қулупнай экиладиган хандакка 20 гр фойдали микроэлементларга бой бўлган ўғит воситалари солинади ва ер билан аралаштирилади.
  • Шундан кейин қулупнай кўчати қазилган чуқурга жойлаштиринг. Кўчатни жойлаштираётганжда унинг томирлари букилиб қолиб кетмаётганлигига ишонч хосил қилинг. Бўлмаса хосил олишингиз қийин бўлади.
  • Кўчатларни жойлаштириб чиқганлигингиздан кейин уларга сув қўйинг. Агар ерингиз намлиги яхши ҳолатда бўладиган бўлса 0.5 л сув кифоя қилади. Агар ерингиз қуруқ бўладиган бўлса 1 л сув қуйишингиз лозим.

Республика шароитида қулупнай етиштиришнинг энг асосий шарти экинни сув билан таъминлашдир. Тез-тез бўладиган ёғингарчиликлар ўсимликнинг вегетация давридаги намга бўлган талабини қондира олмайди.

Қулупнай вегетация даврида 13-24 маротаба суғорилади, бунда ҳар суғоришда гектарига 300-800 м3/га сув сарфланади. Фарғона водийсининг шағалли ерлари ҳамда Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида суғоришни тез-тез, лекин озроқ миқдорда, Тошкент вилоятининг оғир тупроқли ерларида эса камроқ, лекин экин қонгунча ўтказиш зарур. 

Суғориш вақти ҳаво ҳарорати ва тупроқ намлигига боғлиқдир. Биринчи суғориш мева туга бошлаганда – апрель ойида, лекин баҳор эрта ва қуруқ келганда март ойида бир марта суғорилади, май ойида 3-4 маротаба, июнда 2-3, июлда 3, августда 2, сентябрь ва октябрь ойларида бир маротабадан суғорилади. Ҳосил пишиш даврида жўяк оралатиб суғорилади. 

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *