Қулупнайни бир ерда неча йил ўстириш мумкин?

Дўстларингизга улашинг

Қулупнай (ертут) – раъногулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркумига кирадиган резавор экин.

Евросиё ва Америкада 50 тури маълум. Асосан боғ қулупнай тури, шунингдек: ўрмон қулупнайи, мускат таъмли қулупнай, виргиния қулупнайи ва чили қулупнайлари экилади.

Қулупнайнинг биринчи навлари 18-асрда Нидерландияда пайдо бўлган. Америкадан 2 тури – Виргиния ва Чили қулупнайи Европага олиб келинган.

Қулупнай ер шарининг турли иқлимли минтақаларида – қутб доирасидан то субтропикларгача ўстирилади.

Ўзбекистонда кўпроқ боғ қулупнайи тури экилади. Илдизи попук илдиз. Тупи ўртача шохланган, бўйи 10 см гача баландликда бўлади. Барглари юраксимон, гуллари қалқонсимон тўпгулга йиғилган. 2 жинсли оқ ёки оқиш-сариқ, ўзидан чангланади. Май-июнда пишади.

Қулупнай меваси тўқ қизил, баъзан навига қараб оқ (оқпар), 3-5 г дан 20-40 г гача оғирликда бўлади. Таркибида 80-90% сув, 7-11% қанд, 0,8-1,6% кислота, 1-1,7% пектин, 0,9-1,2% азотли моддалар, шунингдек, клетчатка, кул, А, В, С витаминлари ва бошқалар бор.

Янгилигида ейилади, компот, мураббо қилинади, шарбат тайёрланади. Қулупнай сернам тупроқни ёқтиради, ёруғ-севар (соя жойда ҳосил бермайди), совуққа чидамсиз ўсимлик.
Бир ерда 4-5 йил ўстирилади. 3 йилгача яхши ҳосил беради. Ҳосилдорлиги 80-100 с/га. Асосан, июл-август ойларида илдиз отиб, барг ёзган гажаклари қатор ораси 80 см, туп ораси 25 см ёки 70×70 см схемада кўчат қилиб экилади (кузда ва баҳорда ҳам экиш мумкин, бунда кечроқ ҳосилга киради).

Яхши кўчат икки йиллик қулупнайзордан олинади. Қулупнайзор баҳорда, ўсув даврида маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилади, қатор оралари юмшатилади, суғорилади.

Редисканинг аччиқ бўлиб қолиши сабаби нимада? Ичи ғовак бўлиб қолиши сабабичи?

Помидор куяси ва унга қарши курашиш чоралари

Картошка экиш учун ер қандай тайёрланади?

Симқуртлар ва уларга қарши кураш чоралари

Ўзбекистонда қулупнайнинг Зенга-Зенгана, Кулвер, Дилбар, Муто, Тошкент, Шредер хотираси, Ўзбекистон навлари экилади.

Асосий зараркунандалари: қулупнай канаси, малина ва қулупнай узунбуруни.
Қулупнай Ўзбекистонда етиштириладиган резавор мевалар ичида биринчи ўринда туради.

Мевасининг мазаси, парҳез учун истеъмол қилиниши, технологик сифати ва рангининг чиройлилиги жиҳатдан юқори баҳоланади.

Қуйидагиларни ўқиб кўринг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *